Анна Ивановна Бродова – иқтисодиётчи олим, давлат ва сиёсат арбоби.

Анна Ивановна Бродова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 29-декабр 1917-йил
Вафоти 25-ноябр 1993-йил(1993-11-25)
(75 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари Xalqlar doʻstligi ordeni
Дафн этилган жойи Боткин қабристони

Биографияси

Анна Ивановна 1917-йил 29-ноябрда туғилган. КПСС аъзоси ҳисобланган.

1932-йилдан 1986-йилларгача иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда фаолият олиб борган.

Фаолияти

Анна Ивановна дастлаб Қўқон шаҳридаги „Янги-Фарғона“ нашриёт-матбаа ижодий уйи босмахонаси талабаси бўлиб, кейинчалик машинист, Комсомол (Коммунистик ёшлар иттифоқи) бўйича Қўқон темир йўл бўлими сиёсий инструктори, Қўқон шаҳар комсомол қўмитаси бўлим мудири ва иккинчи котиб лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, А.Бродова:

  • Ўзбекистон Комсомоли Марказий Комитетининг Тошкент вилояти бўйича ташкилий бюроси аъзоси;
  • Тошкент шаҳар комсомол қўмитаси котиби;
  • „Ўзбекбрляшу“ кадрлар бўлими мудири;
  • Республика Пионерлар саройи директори;
  • Ўзбекистон Комсомоли Марказий Комитетининг иккинчи котиби;
  • Тошкент вилоят комитети котиби;
  • Ўзбекистон Компартияси Тошкент шаҳар Куйбишев округ қўмитасининг биринчи котиби;
  • Шаҳар партия комитети котиби;
  • Марказий социалистик партия Средазбюро инспектори;
  • Тошкент вилоят ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари;
  • Ўзбекистон ССР аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазири лавозимларида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон ССР Олий Советининг 4-11-чақириқларида депутат этиб сайланган.

Бродова Анна Ивановна 1993-йил Тошкент шаҳрида вафот этган ва пойтахтдаги Боткин қабристонига дафн этилган.

Манбалар

Ҳаволалар

  • Депутати Верховного Совета Узбекской ССР: Десятий созив. (Краткиэ биографическиэ сведения). – Т.: Узбекистон, 1981. – С. 75.
  • Бродова (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-09-18 санасида архивланган)
  • ГА РФ Р7523 105 157 Укази и Постановления Президиума Верховного Совета СССР, принятиэ с 1 по 9 сентября 1971 года, и материали к ним /к протоколу № 15/ с № 2094-ВИИИ по № 2114-ВИИИ. Том 1