Anna Dostoevskaya
Анна Григоревна Достоевская (қизлик фамилияси Сниткина; русча:Анна Григоревна Достоэвская; 1846-йил 11-сентябр – 1918-йил 9-июн) – рус мемуар ёзувчиси, стенограф, шунингдек, машҳур ёзувчи Фёдор Достоевскийнинг иккинчи рафиқаси (1867-йилдан). Россиядаги биринчи аёл филателистлардан бири. Достоевская эри Фёдор Достоевский ҳақида иккита биографик асар: „Анна Достоевскаянинг 1867-йилги кундалиги“(вафотидан сўнг 1923-йилда чоп этилган) ва „Анна Достоевскаянинг хотиралари“ („Хотиралар“ номи билан ҳам машҳур) китобларини ёзган[1].
| Анна Достоэвская | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Анна Григоревна Сниткина (Анна Григорьевна Сниткина) |
| Таваллуди |
11-сентябр 1846-йил |
| Вафоти |
9-июн 1918-йил (71 ёшда) Ялта, Қрим Республикаси |
| Фуқаролиги | Россия Империяси |
| Турмуш ўртоғи |
Фёдор Достоэвскй (турм. 1867; ваф. 1881) |
| Болалари | 4 |
Биографияси
Анна Григоревна Сниткина Мария Анна ва Григорий Иванович Сниткин оиласида туғилган. Унинг отаси асли украиналик бўлиб, Полтава губернаторлигидан Санкт-Петербургга кўчиб ўтгандан сўнг фамилиясини Сниткодан Сниткинга ўзгартирди[2].
Анна Григоревна академик лицейни ’’сумма cум лауде’’ даражаси билан тугатиб, кейинчалик стенография бўйича таҳсил олди[3].
Никоҳи
1866-йил 4-октябрда Анна Сниткина Фёдор Достоевскийнинг „Қиморбоз“ романи устида стенограф бўлиб ишлай бошлади. Бир ойдан сўнг улар унаштирилдилар.
„Хотиралар“ асарида Анна Достоевскийнинг никоҳ таклифини қандай баён қилганини қуйидагича тасвирлайди. Адиб гўёки аёллар руҳияти бўйича маслаҳат сўраётгандек, янги хаёлий роман сюжетини ҳикоя қилади. Ҳикояда кекса рассом Аня исмли ёш қизга турмуш қуриш таклиф беради. Достоевский шундай ёш ва феъл-атвори бутунлай ўзгача бўлган қизнинг рассомга ошиқ бўлиши мумкинми, деб сўраганида Анна бунинг мутлақо мумкинлигини айтади. Шунда Достоевский Аннага дейди: „Бир лаҳза ўзингизни унинг ўрнига қўйинг. Фараз қилинг, мен ўша рассомман, сизга муҳаббатимни изҳор қилдим ва турмуш қуришни таклиф этдим. Нима деб жавоб берардингиз?“ Анна шундай жавоб беради: „Мен сизни севаман ва умрбод севаман, дердим.“
1867-йил 15-февралда улар турмуш қуришди. Икки ойдан сўнг, эр-хотин чет элга жўнаб кетишди ва у ерда тўрт йилдан ортиқ (1871-йил июлгача) қолишди. Жўнаш арафасида Достоевскийнинг икки кредитори унга қарши даъво қўзғатди[4].
Баден шаҳрида тўхтаб ўтишганда, Достоевский рулетка ўйнаб, барча пулларини, шунингдек, хотинининг кийимлари ва шахсий буюмларини бой беради. Анна, худди Достоевскийнинг ўзидек, унинг қимор ўйнашга бўлган эҳтироси ахлоқий шахсиятидан алоҳида эканлигини тушуниб, буни унинг асл табиатига ёт нарса деб ҳисоблаган[5]. Айнан шу пайтдан бошлаб Анна кундалик ёзишни бошлади[4]. Улар деярли бир йил Женевада истиқомат қилишди. Достоевский бойлигини қайтариш учун тинимсиз меҳнат қилди. 1868-йил 22-февралда уларнинг биринчи қизи София дунёга келади, аммо у 24-майда, атиги уч ойлигида вафот этди. 1869-йилда Дрезден шаҳрида уларнинг Любов Достоевская (1926-йилда вафот этган) исмли иккинчи қизи дунёга келди. Санкт-Петербургга қайтгач, Анна икки ўғил дунёга келтирди: Фёдор (1871-йил 16-июл – 1922-йил 4-январ) ва Алексей (1875-йил 10-август – 1878-йил 16-май). Анна барча молиявий масалаларни, шу жумладан, нашриёт ишлари ва музокараларни ўз зиммасига олди ва кўп ўтмай эрини қарзлардан халос қилди. 1871-йилда Достоевский қимор ўйнашдан бутунлай воз кечди.
Кейинги ҳаёти

Достоевский вафот этган йили 1881-йилда Анна эндигина 35 ёшга тўлган эди, бироқ қайта турмуш қурмади. Эрининг вафотидан сўнг унинг қўлёзмалари, хатлари, ҳужжатлари ва фотосуратларини тўплаш билан шуғулланди. 1906-йилда у Давлат тарих музейида Фёдор Достоевскийга бағишланган хона ташкил этди.
Фаолияти
Анна Достоэвская дастлаб стенограф бўлиб ишлаши бошлади ва устозининг тавсияси билан Фёдор Достоевскийга „Қиморбоз“ романини якунлашда ёрдам бериш учун таклиф этилди. Достоевский нашриётчи Ф. Т. Стелловский билан шартнома тузган бўлиб, агар берилган муддатда якунламаса, бу роман ва кейинги ўн йиллик даврдаги асарлари учун муаллифлик ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин эди. Аннанинг оиласи, айниқса унинг барча асарларини ўқиган отаси, Достоевскийнинг катта мухлислари бўлишган. Вақт оз бўлса-да, Анна қатъияти билан лойиҳани ўз вақтида якунладилар. Шу жараёнда улар бир-бирларига кўнгил қўйишди.
Анна ўзи истаган фаолият билан шуғулланмаган бўлса-да, Достоевскийнинг ижодида муҳим рол ўйнаган. У Санкт-Петербургдаги уйларидан туриб унинг романларини, айниқса „Иблислар“ асарини сотишни ўз зиммасига олди ва унинг молиявий ишларини бошқарди[6][7].
Филателия
Унинг марка тўплаши 1867-йилда Дрезденда бошланган. „Хотиралари“ асарида ёзилишича, филателия билан шуғулланиш Анна ва Фёдор Достоевский ўртасидаги баҳс натижасида юзага келган. Фёдор аёлларнинг беқарорлиги ҳақида танқидий фикр билдиргач,. Анна эрининг аёлларни матонатли ва содиқ деб ҳисобламаслигидан хафа бўлган. У эрига янглишаётганини исботлаш ва аёл киши йиллар давомида битта мақсад йўлида ҳаракат қилиши мумкинлигини кўрсатиш мақсадида почта маркаларини тўплашга қарор қилди ва бутун умри давомида коллексия йиғди. „Хотиралар“га кўра, у бирорта ҳам маркани сотиб олмаган. Буларнинг барчаси ё ўзи топган, ё дўстлари совға қилган маркалар эди. Бу коллексиянинг кейинги тақдири номаълум[8].
Манбалар
- ↑ Достоевская, А.Г. „антикварный интернет-магазин“. РареБоокс.ру. 2012-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-март.
- ↑ Достоэвский в изображении эго дочери Л. Достоэвской / пер. с нем. Л. Я. Круковской; под ред. и с предисл. А. Г. Горнфелда. М.; Пг., 1922.
- ↑ Кжецаа 1989, сс. 252–253.
- ↑ 4,0 4,1 Лантз, К. А.. Тҳе Достоэвскй Энcйcлопедиа. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2004 — 97–99-бет. ИСБН 0-313-30384-3.
- ↑ Кавоурас, Иоаннис. „Достоэвскй: лифе анд гамблинг ин Баден Баден“. Роулетте 30. 2018-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.
- ↑ Жозеф Франк: Достоевский: Ўз даврининг ёзувчиси, Принстон университети нашриёти; Муаллиф томонидан янги сўзбоши билан (26 авг. 2012)
- ↑ Жудитҳ Гунн Достоевский: Зиддиятлар тўла ҳаёт, Амберлей нашриёти
- ↑ Стригин, Андрей „Филателияда аёл мавзуси“ (Русча). Независимая Газета (6 июн 2001). 1 декабр 2008да асл нусхадан архивланган.
Адабиётлар
- "Достоевский: хотиралар". Неw Ёрк: Ливеригҳт Публишинг Cомпанй, 1977.
- Реминисcенcес оф Достоевский бй Ҳис Wифе ин „ Достоевский: Леттерс анд Реминисcенcес.“ Лондон: Чатто анд Wиндус, 1923, пп. 97-155.
- Кауфман, Андреw. Тҳе Гамблер Wифе: А Труэ Сторй оф Лове, Риск, анд тҳе Wоман Wҳо Савед Достоевский.
- Кжецаа, Геир. А Wритер’с Лифе. Фаwcетт Cолумбине, 15 Жануарй 1989.