Анна Кингсфорд (қизлик фамиляси: Бонус; (1846-йил 16-сентабр – 1888-йил 22-феврал) тиббиёт олими ҳамда ҳуқуқшунос, асосан, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси эди[1].

Анна Кингсфорд
Таваллуди
Анна Бонус

16-сентябр 1846-йил
Стратфорд, Эссех (ноw Лондон), Энгланд
Вафоти 22-феврал 1888-йил(1888-02-22)
(41 ёшда)
Лондон, Энгланд
Таълими Медиcал дегреэ
Касби Олим, ҳуқуқшунос
Турмуш ўртоғи Алгернон Годфрей Кингсфорд
Болалари 1 қиз
Имзоси

Биографияси

У Элизабетҳ Гарретт Андерсондан кейинги ўринда тиббиёт бўйича илмий даражага эга бўлган илк инглиз аёлларидан деб эътироф этилади.Парижда илмий даражасини давом эттирди. 1880-йилга келиб, олти йиллик ўқишни тугатиш баробарида илмий ишини ҳам тугатди. Унинг якуний диссертацияси, Л’Алиментатион Вéгéтале де л’Ҳомме деб номланиб вегетарианизмнинг афзалликларига бағишланган. Инглиз тилида �М8�Тҳе Перфеcт Wай ин Диэт�М10�(1881) номи билан бошқа давлатларда ҳам нашр этилган[2]. Ўша йили Фоод Реформ Соcиэтй деб номланган жамиятга асос солган ва вегетарианизм ҳақида турлича маърузалар эшиттириш учун Буюк Британия бўйлаб саёҳат қилган[1].

Оиласи

Кингсфорд Мерйланд Поинтда, Стратфордда, аввал Шарқий Лондоннинг бир қисми, кейин эса Эссехда, бой савдогар Жоҳн Бонус ва унинг рафиқаси Элизабетҳ Анн Счрöдер оиласида дунёга келган[3]. Унинг акаси Жоҳн Бонус (1828-1909) ҳам шифокор ва вегетариан эди[4]. Бошқа акалари Ҳенрй (1830–1903) ва Алберт (1831–1884) оталарининг юк ташиш бизнесида ишлаган ва бу бизнесни давом эттиришган. Кичик акаси Эдwард (1834-1908) Буcкингҳамширедаги Ҳулкотт ташкилоти раҳбари бўлди ва укаси Жозепҳ (1836-1926) генерал-маёр лавозимида фаолият олиб борган[4].

Изланишлари

1873-йилда Кингсфорд ёзувчи Эдwард Маитланд билан учрашди ва у материализмни рад этишини айтди. Кингсфорднинг эрининг розилиги билан иккаласи ҳамкорлик қила бошладилар. Маитланд тиббиётни ўрганишга қарор қилганида Париждаги сафарга ҳам ҳамроҳ бўлди. Ўша пайтда Париж физиологияни ўрганишда инқилоб маркази бўлган, унинг кўп қисми ҳайвонлар, хусусан, итлар устида олиб борилган тажрибалар натижасида ва асосан анарстҳетиc ўтказилган. Парижда у ўз ҳамкори билан ҳайвонлардан тажриба учун фойдаланмаслик бўйича кўплаб намойишлар ҳамда тушунтиришлар олиб борган. У ерда „физиологиянинг отаси“ деб таърифланган Cлауде Бернард (1813-1878) билан ҳамкорликда ишлашга, ўз фикрлаарига, қадриятларига уни эргаштиришга эришган.

Яна қаранг

  • Жигарранг итнинг иши
  • Экофеминизм
  • Олтин шафақнинг герметик ордени
  • Изабел де Штайгер
  • Ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари рўйхати
  • Луиза Линд-аф-Хагеби
  • Теософия ва христианлик

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Раппапорт, Ҳелен. "Кингсфорд, Анна, " Энcйcлопедиа оф Wомен Соcиал Реформерс, 2001.
  2. ↑ Рудаcилле, пп. 31, 46
  3. ↑ Маитланд 1896, п. 1.
  4. ↑ 4,0 4,1 Перт, Алан. (2007). Ред Cаcтус: Тҳе Лифе оф Анна Кингсфорд. Боокс & Wритерс. п. 6, п. 114. ИСБН 978-1740184052

Ҳаволалар

  • Wоркс бй Анна Кингсфорд ат Прожеcт Гутенберг
  • Wоркс бй ор абоут Анна Кингсфорд ат Интернет Арчиве
  • Wоркс бй Анна Кингсфорд ат ЛибриВох (публиc домаин аудиобоокс)