Anna Maria Żukowska
Анна Мариа Żукоwска (полякча: Анна Мариа Żукоwска) — полшалик ҳуқуқшунос, филолог ва сиёсий фаол. Шу билан бирга, Янги сўл партия аъзоси, сўл парламент клуби раҳбари[1].
| Анна Мариа Żукоwска | |
|---|---|
Анна Мариа Żукоwска | |
|
| |
| Полша Республикаси Сеймидаги „Янги сўл“ фраксияси раиси | |
|
Мансаб даври 2023-йил 12-декабрдан | |
| Ўтмишдоши | Крзйсзтоф Гаwкоwски |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1983-йил 11-июн Варшава, Полша |
| Фуқаролиги |
|
| Таълим | Варшава университети |
| Касби | сиёсатчи, ҳуқуқшунос |
2019-йилдан буён Полша Республикаси Сеймининг 9 ва 10-чақириқлари депутати.
Ҳаёти
Мариа Żукоwска 1983-йил 11-июнда туғилган[2][3]. Болалиги Варшаванинг Мокотов туманида ўтган[4].
Варшавадаги 42-мактабда таҳсил олган. Машҳур актёр Анжей Сзепковскининг набираси актриса Ханна Конаровска билан бир синфда таҳсил олган.
Варшава университетининг замонавий тиллар факултетида бакалавр даражасини олган Мариа Żукоwска 2015-йилда шу университетнинг ҳуқуқ ва менежмент факултетида юридик таълим магистри даражасига ҳам эга бўлади[2].
Шу билан биргаликда онаси Анна Мариа билан оилавий бизнесни ҳам бошқарган[4].
Сиёсий ҳаёти
Демократик сўл кучлар иттифоқи (ДСК) аъзоси бўлган Анна Мариа 2010-йил 21-ноябрда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Мокотов туманидан номзод қилиб кўрсатилган. Аммо якунда лавозимга сайланмаган.
2010—2013-йилларда ДСК ёшлар ташкилоти Ёш социал-демократлар федерацияси Варшава бўлими раиси бўлган[3].
2011—2015-йилларда Бутун Полша яҳудий ёшлар ташкилоти бўлими бошлиғи[3].
Варшавада ташкил этилган Тенглик паради ташкилоти қўмита аъзоларидан бири бўлган[3].
2012-йилдан ария ДСҚ матбуот котиби, шунингдек, 2015-йил 25-октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларида иштирок этиш учун тузилган Бирлашган сўл коалиция сайлов штабининг матбуот котиби бўлган[4].
2016-йил февралида Влодзимеж Чажасти ДСКнинг янги раиси этиб сайлангач, Анна Мариа истеъфога чиққан Дариуш Ёнски ўрнига ССC матбуот котиби лавозимига тайинланган. Ушбу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлган[4]. 2021-йил январ ойида ДСК матбуот котиби лавозимидан кетган.
2016-йилдан Полшада аборт қонунчилигининг қаттиқлашувига қарши ўтказилган „аёллар иш ташлаши“ фаолларидан бири бўлиб келган[5].
2018-йил 21-октябрда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Варшава шаҳар кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган, бироқ сайланмаган.
2019-йил 13-октябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, 18 864 овоз билан 19-Варшава сайлов округидан Полша Сеймининг 9-чақириқ депутати этиб сайланган[2][3]. Адлия ва инсон ҳуқуқлари қўмитаси раисининг ўринбосари, Конституциявий масъулият қўмитаси аъзоси, сўл фраксия матбуот котиби бўлган. Октябр ойида ДСК парчаланганидан кейин Янги сўл партияга аъзо бўлади. 2023-йил 15-октябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра, 38 минг 426 овоз билан 19-Варшава сайлов округидан 10-Полша сеймига депутат этиб сайланган[6].
2023-йил 13-ноябр куни Х чақириқ Сеймнинг биринчи сессияси арафасида ўтказилган матбуот анжуманида депутатлар Катаржина Котула ва Анна Мариа Żукоwска, шунингдек, сенатор Магдалена Бежат Сеймга иккита: либераллаштириш ва аборт тўғрисидаги қонун лойиҳалари киритилишини эълон қилганлар[7].
2023-йил 14-ноябрда Анна Мариа Żукоwска Сейм томонидан депутатларнинг 245 овози билан Миллий судялар кенгашига сайланган. Ваколатлари суд тизимини шакллантиришдан иборат[8].
Шахсий ҳаёти
Анна Мариа Żукоwсканинг Амелиа исмли қизи бор (2005)[9]. Бисексуал, 2018-йилда буни оммага маълум қилган[10].
Манбалар
- ↑ „Презйдиум Клубу Парламентарнего Леwиcй“ (пл). клуб-леwиcа.орг.пл (2023-йил 13-декабр). 2023-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-май.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Анна Мариа Żукоwска“ (пл). Сейм Польши. 2023-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „О мниэ“ (пл). зукоwска.cом.пл. 2023-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Анна Мариа Żукоwска ноwą рзеcзниcзкą СЛД!“ (пл). Супер Эхпресс (2016-йил 3-феврал). 2023-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.
- ↑ „Левые партии Польши собирают подписи в поддержку референдума об абортах“. РИА Новости (2016-йил 3-октябр). 2023-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.
- ↑ „Анна Мариа Żукоwска“ (пл). Сейм Польши. 2023-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.
- ↑ „Польские левые хотят легализовать аборты“. РФО «ОНА» (2023-йил 15-ноябр). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
- ↑ Марочкин И. Е. Органы, обеспечивающие формирование судейского корпуса // Проблемы законности. — 2012. — № 120. Архивировано 18 ноябр 2023 года.
- ↑ „Анна-Мариа Żукоwска“ (пл). леwиcа2019.пл. 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Бисексуалнй cоминг оут. Тwарз СЛД ужаwниа сwожą ориэнтаcжę!“ (пл). www.се.пл. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-декабр.