Anna Maria van Schurman
Анна Мария ван Шурман (нидерландча: Анна Мариа ван Счурман; 1607-йил 5-ноябр – 1678-йил 4-май) Голландиялик рассом, ўймакор, шоир, олим, файласуф ва феминистик ғояларнинг дастлабки тарафдорларидан бири бўлган[1]. У ўзининг кенг билим доираси ва аёллар таълими учун олиб борган ҳаракатлари билан танилган. Ван Шурман ўз даврининг олий маълумот олган аёлларидан бири бўлиб, санъат, мусиқа ва адабиёт соҳаларида чуқур билимларга эга эди. У 14 тилни, жумладан лотин, қадимги юнон, иброний, араб ва бир нечта замонавий Европа тилларини мукаммал билган[2].
| Анна Мария ван Шурман | |
|---|---|
|
Анна Мария ван Шурман портрети, 1640-йил. | |
| Таваллуди |
Анна Мариа ван Счурман 5-ноябр 1607-йил Кёлн |
| Вафоти |
4-май 1678-йил (70 ёшда) Wиэуwерд, Фризланд, Голландия |
| Фуқаролиги | Голландия Республикаси |
| Таълими | Лейден университети |
| Касби | Рассом, ўймакор, шоир, олим, файласуф, ёзувчи |
| Дини | Протестант (Лабадистлар ҳаракати) |
| Машҳур ишлари | "Диссертатио Де Ингении Мулиэбрис ад Доcтринам" |
| Отаси | Фредерик ван Шурман |
| Онаси | Эва фон Харфф де Дрейборн |
| Имзоси | |
|
| |
Ҳаёти ва таълими
Анна Мария ван Шурман 1607-йил 5-ноябрда Кёлн шаҳрида Фредерик ван Шурман ва Эва фон Харфф де Дрейборнлар оиласида туғилган. Тўрт ёшида ўқишни ўрганади. Ўн ёшида эса каштага турли нақшлар туширишни бошлайди. 1613-йилда унинг оиласи Утрехтга кўчиб ўтади ва ўн йилдан сўнг у ердан Франекерга кўчиб кетишади[3].
Шурман таълимни оиласидаги ўғил бола акалари билан бирга олган. Отаси Шурманга лотин тилини ўргатади ва унга Лейден университети профессорлари мураббийлик қилиб боришади. Шурман Лейден университетида норасмий таълим олган биринчи аёл ҳисобланади[4]. У аёлларнинг университетдан четлаштирилишига қарши чиқиб, маърузалар қилади ва шу тариқа Голландияда университетда ўқиган биринчи аёлга айланган[5].
Аёллар таълими ва ижтимоий фаолияти
Ван Шурман аёллар таълимига катта эътибор қаратган ва бу борада кўплаб қўлёзма асарлар қолдиради. У ўзининг "Диссертатио Де Ингении Мулиэбрис ад Доcтринам" асарида аёлларнинг ўқиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида ёзган[6]. 1638-йилда Парижда унинг асари рухсациз тарзда тарқатилгач, уч йил ўтиб, 1641-йилда биринчи нуфузли рисоласини нашр этади. Шурман диний асарларни таржима қилувчи Дания зодагон аёли Биргитте Тотт билан аёллар таълими масаласи тез-тез муҳокама олиб борган[7]. Шурман 1660-йилларда Лабадистлар ҳаракатига қўшилиб, бу ҳаракатнинг асосий етакчиларидан бирига айланган. У черков ислоҳоти йўлида фаол ҳаракат олиб борган Жан де Лабадининг таълимотини қўллаб-қувватлайди. Шурман 1678-йил, 70 ёшида вафот этади[8].
Манбалар
- ↑ "Анна Мариа ван Счурман анд Wомен'с Эдуcатион". Ревуэ пҳилосопҳиқуэ де ла Франcе эт де л'éтрангер (Парис: Прессес Университаирес де Франcе) 3 (138): 347–360. Септембер 2013. дои:10.3917/рпҳи.133.0347. ИССН 0035-3833. ҳттпс://www.cаирн.инфо/ревуэ-пҳилосопҳиқуэ-2013-3-паге-347.ҳтм.
- ↑ "Анна Мариа Ван Счурман: Фром Феминисм то Пиэтисм". Чурч Ҳисторй (Cамбридге анд Неw Ёрк Cитй: Cамбридге Университй Пресс он беҳалф оф тҳе Америcан Соcиэтй оф Чурч Ҳисторй) 46 (1): 48–62. Марч 1977. дои:10.2307/3165158. ИССН 1755-2613. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_чурч-ҳисторй_1977-03_46_1/паге/48.
- ↑ „Абоут Анна Мариа ван Счурман“ (эн-УС). www.аннамариавансчурман.орг. Қаралди: 2023-йил 4-май.
- ↑ „Анна Мариа ван Счурман“. Охфорд Библиограпҳй. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2019-йил 23-сентябр.
- ↑ Анна Мариа Счуурманс биограпҳй ин Де грооте счоубургҳ дер Недерланцче консцчилдерс эн счилдерессен (1718) бй Арнолд Ҳоубракен, cоуртесй оф тҳе Дигитал либрарй фор Дутч литературе
- ↑ Ҳониг, Элизабетҳ Алиcе. "Тҳе Арт оф Беинг "Артистиc": Дутч Wомен'с Cреативе Праcтиcес ин тҳе 17тҳ Cентурй." Wоман'с Арт Жоурнал 22, но. 2 (2001): 31-39. дои:10.2307/1358900.
- ↑ Мооре, Cорнелиа Ниэкус. "Анна Мариа ван Счурман (1607–1678)." Cанадиан Жоурнал оф Нетҳерландиc Студиэс 11, но. 32 (1990): н5.
- ↑ ; Пҳйллис Р. Броwн; Жане Э. ЖеффрейWомен Wритинг Латин: Эарлй Модерн Wомен Wритинг Латин. Роутледге, 2014 — 271-бет. ИСБН 9781135377564.