Анна Павлик (1855-йил 26-январ — 1928-йил 13-октабр) — украиналик ижтимоий ва маданий фаол, ёзувчи, Галициядаги аёллар ҳаракати фаол иштирокчиси[1][2].

Анна Павлик
Таваллуди 26-январ 1855-йил
Монастирске қишлоғи (ҳозирги Косив шаҳри), Австрия империяси
Вафоти 13-октябр 1928-йил(1928-10-13)
(73 ёшда)
Лвов, Украина
Фуқаролиги Австрия империяси
Иккинчи Полша Республикаси
Касби фаол, ёзувчи

Таржимаи ҳол

Анна Павлик Монастирске қишлоғида туғилган, ҳозир у Косив шаҳри таркибига киради, ўша пайтда эса Австрия империяси ҳудуди эди. Оиланинг оғир молиявий аҳволи туфайли Анна мактабга мунтазам бора олмаган. У ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Павликнинг ўқишга бўлган иштиёқи катта эди, лекин у бунга фақат мустақил равишда, китоб ўқиш орқали эришади. Акаси Михайло Павлик [ук] юборган китоб ва журналларни Косив қишлоғи аҳолиси ўртасида тарқатганлиги учун у маҳаллий ҳокимият томонидан таъқиб қилинди[3].

1877-йилда Анна Павлик январ ва ёзда икки марта, Иван Франко, Михайло Павлик, Остап Терлецкий [ук] ва бошқалар билан бирга ҳибсга олиниб, судланган[3]. Анна Павлик 1879 ва 1880-йилларда ҳам ҳибсга олинган. Ҳар сафар суд уни қамоқ жазосига ҳукм қилган[1].

Асарлари

Анна Павлик мақолалар, очерклар ва шеърлар ёзган. Унинг Менинг инсоний гуноҳларим, зодагон ва руҳоний ҳақиқати номли мақоласи ҳокимиятнинг адолацизлигига бағишланган. У Зарибнициа (Биринчи гулчамбар алманахи, 1887) очеркини ёзган. Анна Павлик ҳокимиятнинг адолацизлиги, руҳонийларнинг талон-тарож қилиши (Виждонсизлик, Попнинг виждони, Аҳмоқларнинг ҳукми), шунингдек, Косивлик деҳқон хўжайиннинг намунаси каби публицистик мақолаларида кескин фикр билдирган[4].

Михайло Драгомановнинг синглиси — Олга Драгоманова-Косач (адабий тахаллуси Олена Пчилка), Иван Франко орқали Анна Павлик билан танишган ва истеъдодли ёзувчининг ижодига қизиққан[5]. 1887-йилда Анна Павлик Наталия Кобринсска билан бирга Галисия ва Надднепр минтақаси аёл муаллифларининг асарларидан иборат Биринчи гулчамбар номли алманахни нашр этади, унда Анна Павликнинг ҳикояси чоп этилади[5].

1920-йилларда, умри давомида турмуш қурмаган Анна Павлик Монастирске қишлоғидаги етимларга ёрдам берган ва махсус сотиб олинган ерда етимхона ҳамда касал украин ёзувчилари дам олиб, ижод қилиши мумкин бўлган уй қуришни режалаштирган. Бироқ у кутилмаган ўлими туфайли бу ниятини амалга ошира олмади.

Анна Павлик 1928-йил 13-октабрда Лвов шаҳрида вафот этган ва шу ерда дафн қилинган. Косив шаҳрида кўчалардан бири унинг номи билан аталади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Энт︠с︡йклопедии︠а︡ историï Украïнй, В. А. Смолиĭ, В. А. Смолій, Инстйтут историï Украïнй, "Наукова думка", Інститут історії України, "Наукова думка", Кйïв, 2003–2019 — 47-бет. ИСБН 966-00-0632-2. ОCЛC 56112443. 
  2. ↑ „П-Пал. Енциклопедія українознавства. Словникова частина. Том 5“. изборнйк.орг.уа. Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Анна, сестра Михайла“ (ук). Збруч (2018-йил 31-январ). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  4. ↑ Стеф'юк, В.. Мужня косівчанка. Гуцульський край (1995-йил 4-феврал).
  5. ↑ 5,0 5,1 „Анна Павлик“ (2011-йил 10-май). 2011-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.