Анна София Дюрмеер (1990-йил 1-сентабрда туғилган) — тахаллуси Анна София, германиялик қо'шиқчи ва бастакор.

Анна София

Анна София 2021 - йилда
Таваллуди
Анн-Сопҳиэ Элисабетҳ Дüрмеер

1990-йил 1-сентябр (1990-09-01) (36 ёш)
Фуқаролиги Гамбург, Германия
Касби хонанда
Фаолият йиллари 2011- йилдан ҳозиргача
Унвони
Мукофотлари


Содия Германия номидан Эуровисион қо'шиқ танлови 2015 танловида „Блаcк Смоке“ қўшиғи билан иштирок этган.

Анна София Лондонда туғилган бўлса-да, болалигидан Ҳамбург шаҳрида вояга етган. Хонанда ёшлигидан мусиқа ва саҳна санъатига қизиқиб, кейинчалик Ню-Ёрк шаҳридаги Ли Страсберг номидаги театр ва кино институтида таҳсил олган. Поп ва соул йўналишларидаги ижролари билан танилган хонанда 2010-йилларнинг бошларида профессионал мусиқий фаолиятини бошлаган.

2015-йилда Германиянинг Эуровисион миллий саралашида қатнашиб, дастлаб иккинчи ўринни эгаллаган. Бироқ саралаш ғолиби танловда иштирок этишдан воз кечган Натижада Анна София Германия вакили сифатида танланган ва Вена шаҳрида ўтказилган Эуровисион қо'шиқ танлови 2015да „Блаcк Смоке“ қўшиғи билан мамлакат шарафини ҳимоя қилган.

Ҳаёти ва фаолияти

1990-йил: Дастлабки ҳаёти ва таълими

Анна София 1990-йил 1-сентабрда Лондон, Англияда германиялик ота-оналар оиласида туғилган[1]. Ёшлигида оиласи билан Германияга кўчиб ўтган ва Ҳамбург шаҳрида истиқомат қилган. Шу билан бирга, у Шимолий Уэлсдаги Cолwйн Бай шаҳрида жойлашган Рйдал Пенрҳос мактабида интернат ўқувчиси сифатида таҳсил олган.

Тўрт ёшидан бошлаб балет билан шуғулланган. 2010-йилда Абитур дипломини қўлга киритгач, актёрлик ва саҳна санъати бўйича билимларини чуқурлаштириш мақсадида Ню-Ёрк шаҳрига келган ва и Страсберг номидаги театр ва кино институтида таҳсил олди[2][3].

2012-йилда у ўзининг илк яккахон қўшиғи — „Гет Овер Ёурселф“ни тақдим этган. Орадан кўп ўтмай, унинг дебют студиявий албоми Тиме Эхтендед нашр этилган. Мусиқий фаолияти билан бир қаторда, Анна София мусиқий театр саҳнасида ҳам муваффақият қозонган. У Флашданcе мюзиклида Алех Оwенс ролини, шунингдек, Cирқуэ ду Солеилнинг Парамоур мюзиклида Индиго образини ижро этгани билан танилган.

2012-йил: Тиме Эхтендед

Тиме Эхтендед — Анна Софиянинг дебют албоми бўлиб, 2012-йилда иТунес платформасида чиқарилган. Албом таркибидаги бир қатор қўшиқлар кейинчалик унинг Силвер инто Голд албомига ҳам киритилган. Улар қаторига „Ҳаве Ёу Эвер“, „Гет Овер Ёурселф“ ва „Силвер инто Голд“ қўшиқлари киради.

Манбалар

  1. ↑ Унсер Сонг фüр Öстерреич Wилдcард 2015 (1): Анн Сопҳиэ (Wайбаcк Мачине сайтида 21 Фебруарй 2015 санасида архивланган), блог.принз.де, ретриэвед, 21 Фебруарй 2015
  2. ↑ Биографиэ вон Анн Сопҳиэ (Wайбаcк Мачине сайтида 25 Фебруарй 2015 санасида архивланган), аннсопҳиэмусиc.cом, ретриэвед, 21 Фебруарй 2015
  3. ↑ Анн Сопҳиэ лиэбт диэ Бüҳне (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-23 санасида архивланган), эуровисион.де, ретриэвед, 21 Фебруарй 2015