Anna Wintour
Даме Анна Wинтоур (1949-йил 3-ноябрда туғилган[1]) – британ ва америкалик медиа-менежер, 1988-йилдан 2025-йилгача Вогуэ журналининг бош муҳаррири сифатида фаолият юритган. Шунингдек, 2020-йилдан бери Cондé Наст компаниясининг глобал контент бўйича бош директори лавозимида ишлайди ва компаниянинг бутун дунёдаги нашрларини бошқаради, шу билан бирга бадиий директор вазифасини ҳам бажаради. Вогуэ журналининг глобал таҳририят директори[2]. Ўзига хос услубидаги соч турмаги ва қора кўзойнаклари билан нашриётчилик соҳасида энг қудратли аёл сифатида тан олинади ва мода оламида муҳим шахсга айланган. 1990-йиллардан бери Манҳаттандаги юқори даражадаги йиллик мода маросими Мет Гала халқаро мода намойишининг бош раиси сифатида фаолият олиб боради. Янги мода тенденсияларини илғаб олиш маҳорати учун мақовларга сазовор бўлиб келади, бироқ ўзининг совуққон ва талабчан шахсияти билан танқид ҳам қилинади.
| Анна Wинтоур | |
|---|---|
|
Wинтоур 2024-йилда | |
| Таваллуди |
1949 -йил 3-ноябр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими |
|
| Фаолият йиллари | 1975–ҳозиргача |
| Унвони |
|
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | 2 |
| Отаси | Чарлес Wинтоур |
| Имзоси | |
|
| |
Отаси Чарлес Wинтоур 1959-йилдан 1976-йилгача Лондондаги Эвенинг Стандард газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва газетанинг ўша давр ёшлари учун қанчалик долзарб бўлиши ҳақида қизи билан маслаҳатлашиб турган. Анна ўсмирлик чоғидаёқ модага қизиқа бошлаган ва унинг мода журналистикаси соҳасидаги фаолияти 2 британ журнали орқали бошланган. Кейинчалик у АҚШга кўчиб ўтди ва Неw Ёрк ҳамда Ҳоусе & Гарден журналларида ишлади. Сўнг Лондонга қайтиб, 1985–1987-йилларда Бритиш Вогуэ журналининг бош муҳарририга айланди. Орадан бир йил ўтиб, Ню-Ёркдаги Вогуэ нашрининг бошқарув ишларини ўз қўлига олди ва кўпчилик турғун ҳолатда деб билган журнални қайта жонлантирди. Унинг журнални мода саноатини шакллантириш воситаси сифатида ишлатиши доимо мунозараларга сабаб бўлган. Ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари уни мўйнани тарғиб қилгани учун танқид қилган бўлса, бошқа танқидчилар эса уни аёллик ва гўзалликнинг эришиб бўлмас тасвирини илгари сураётганликда айблашган.
Унинг собиқ шахсий ёрдамчиси Лаурен Wеисбергер 2003-йилда Тҳе Девил Wеарс Прада номли бесцеллер роман à cлефни ёзди, кейинчалик бу асар асосида 2006-йилда муваффақиятли филм ҳам суратга олинди, унда Мерйл Стреэп бош ролни ижро этган. Филмда Миранда Приэстлй образи Анна Wинтоурга асослаб ишланган деб ҳисобланилади. 2009-йилда эса Р. Ж. Cутлернинг Тҳе Септембер Иссуэ ҳужжатли филми чиқарилиб, унда дастлаб Wинтоурнинг Вогуэдаги муҳаррирлиги асосий эътибор марказида эди, бироқ суратга олиш жараёнида филмнинг диққат маркази, асосан, ижодий жамоалар ва юқори лавозимли мода муҳаррирларига қаратилди[3].
Манбалар
- ↑ „Анна Wинтоур“ (эн). Вогуэ. 2018-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-ноябр.
- ↑ Леэ, Эдмунд. „Cондé Наст Пуц Анна Wинтоур ин Чарге оф Магазинес Wорлдwиде“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 15-декабр). 2022-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
- ↑ „'Тҳе Септембер Иссуэ' турнс шарп фоcус то иннер wоркингс оф Вогуэ“ (эн-УС). Тҳе Сеаттле Тимес (2009-йил 1-октябр). 2022-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Анна Wинтоурга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викиомборда „Анна Wинтоур“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Анна Wинтоур ат ИМДб