Анналлар (лотинча: — йиллик) — энг муҳим воқеалар ёзиб бориладиган йилнома. Қадимги Римда бош понтифик (коҳин) буйруғига биноан ҳамма муҳим воқеалар оқ ганч билан қопланган тахтачалар устига ёзиб қўйилар эди. Анналлар бизгача сақланмаган, уларнинг мазмуни анналистлар ёки илк Рим тарихчилари асарларидан маълум. „Анналлар“ деган ном кейинчалик ўрта асрлар солномасига ўтган. Анналлар жуда қадимги замонлардан бошлаб (милоддан аввалги тахминан В аср) ёзиб борилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил