Anne Alvik
Анне Алвик – Норвегиялик шифокор, давлат сиёсатчиси. 1937-йил 7-майда Намсосда туғилган[1]. У 1962-йилда Осло университетини тиббий фанлар номзоди илмий даражаси билан тамомлаган. 1980-йилда Лондон Гигиена ва Тропик тиббиёт мактабида ижтимоий тиббиёт йўналиши бўйича фан магистри даражасига эришган. 1977-йилдан 1982-йилгача Норвегия соғлиқни сақлаш бошқармасида бош шифокор ёрдамчиси лавозимида ишлаб бошлаган.
| Анне Алвик | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди | |
| Таълими | Осло университети |
| Касби | Шифокор |
| Фаолият йиллари | 1977-йилдан — ҳозиргача |
1982-йилдан 1985-йилгача у Акершусда округ шифокорига ёрдамчи бўлган. 1985-йилда Соғлиқни сақлаш бошқармаси директор ёрдамчиси лавозимида, 1992-йилда эса директорлик лавозимига кўтарилган[2]. 1994-йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш бошқармаси Норвегия Соғлиқни сақлаш назорат кенгаши деб эълон қилинди[3]. Анне Алвик 1983-йилда маъмурий тадқиқот фондида менежмент бўйича малака оширган ҳамда 1984—1985-йилдан жамоатчилик тиббиёти бўйича мутахассисликка эришган.
Бир неча йил давомида бирламчи тиббий-санитария ҳизматида турли тиббий лавозимларда фаолият юритган. 2000-йилдан Анне директорлик лавозимини тарк этади ва бу вазифа Петтер Øгарга топширилган[4]. Биринчи мартдан бошлаб Петтерга ойлик таътилга чиқди. Биринчи сентабрда давлат кенгаши уни истеъфога чиқишини эълон қилди[5]. Унинг ўрнига Ларс Э. Ханссен директор этиб тайинланди.
Анне 1988-йилдан 1992-йиллар оралиғида Европа Кенгаши Жамоат саломатлиги қўмитасининг делегати лавозимида, 1997-йилдан 2000-йилгача эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бошқарув кенгаши аъзоси лавозимларида ишлаб келди[6]. Шунингдек Норвегия саратон ассоциацияси, Норвегия тиббиёт уюшмаси, Норвегия тадқиқот кенгаши, Норск форск учун Ҳоведкомитеэн қўмитаси ташкилотларига жалб қилинган. 1975-йилдан 1979-йилгача Либерал партиясининг Åс муниципал кенгашига аъзо бўлган. Акершус округи кенгаши аъзолигига ҳам қўшилган. Анне 1975-йилдан 1976-йилгача партиянинг парламент котиби лавозмида фаолият юритган.
Манбалар
- ↑ Анне Алвик 60 åр 7. маи (Норwегиан). Норwегиан Неwс Агенcй (1997-йил 18-апрел).
- ↑ 70 åр 7. маи: Сеноррåдгивер Анне Алвик (Норwегиан). Норwегиан Неwс Агенcй (2007-йил 19-апрел).
- ↑ Ҳенриксен, Петтер, эд (2007). "Статенс ҳелсетилсйн" (Норwегиан). Сторе норске лексикон. Осло: Куннскапсфорлагет. ҳттп://www.снл.но/Статенс_ҳелсетилсйн. Қаралди: 20 Аугуст 2009.
- ↑ Ме эттерфорскнинг гженстåр и Бæрум-сакен (Норwегиан). Норwегиан Неwс Агенcй (2000-йил 25-май).
- ↑ Оффисиэлт фра стацрåд (Норwегиан). Норwегиан Неwс Агенcй (2000-йил 1-сентябр).
- ↑ „Стйре ог леделсе“ (Норwегиан). Норwегиан Cанcер Ассоcиатион. 2008-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-август.
