Аннуитет (франс. аннуите — йиллик бадал) — 1) кредиторларга қарзни узиш ҳисобига фоизи билан бирга ҳар йили тўланадиган пул; 2) мижозга шартномада кўрсатилган муайян муддатларда мунтазам пул суммаси келтирадиган инвестициялар; 3) муддатли давлат қарзи, қарзларнинг муайян қисми ҳар йили фоизи тўланган ҳолда узиб борилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил