Анод-механик ишлов — металл буюмга электролит муҳитида электр кимёвий ва электр эрозион тарзда таъсир этиб ишлов бериш усули. Рус олими В. Н. Гусев ихтиро қилган (1943). Ишланувчи детал ва электрод асбоб электролит (анод эритмаси) ичига ботирилади ва занжирга паст кучланишли (25-30 Волт) ўзгармас ток уланади (расм). Электрод асбобнинг материали сифатида кам угле-родли пўлат олинади. Электрод асбоб де-тал сиртидаги ҳимоя пардасини емириши натижасида унинг остида ток зичлиги ортиб, электролит таъсирида металл еми-рилади. Анод-механик ишлов станокларида металларни тўғри ва эгри чизиқ бўйлаб кесиш, қаттиқ қотишмали кескичларни чархлаш, силлиқлаш ва бошқа ишларни бажариш мумкин. Бу усул ҳозир ҳам қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил