Анод (юн. анодос — кўтармоқ, ана — юқорига ва ҳодос — йўл, ҳаракат) — 1) электр токи манбаининг мусбат элек-троди, мас, галваник элемент ёки электр аккумуляторнинг мусбат қутби; 2) электр токининг мусбат қутбига туташтирилган электрон асбоб (ион асбоби) электроди; 3) электролитик ваннанинг мусбат қутби (қаранг Электролиз); 4) электр ёйининг мусбат электроди. Қўлланиш соҳасига қараб 532А. материали сифатида металлар (тантал, молибден, никел, мис, темир, волфрам ва бошқалар) ҳамда графит ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил