Анод батареяси — бир неча галваник элемент ёки аккумуляторам ташкил топган ва электрон лампалар анод занжирини электр энергияси билан таъминлайдиган кучланиш манбаи. Кимёвий ток манбаларини ўзаро кетма-кет (кучланишни ошириш учун) ва параллел (ток кучини ошириш учун) улаш мумкин. Анод батареяси кўпинча ўзгарувчан ва ўзгармас ток тармоғи бўлмаган жойларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил