Anomal dispersiya
Ёруг’лик дисперсияси биринчи марта 1672–йилда инглиз олими И. Нютон томонидан кузатилган. У шиша призмадан оқ ёруг’лик о’тганда рангли спектр ҳосил бо’лишини аниқлаган. Ёруг’лик дисперсиясини синдириш ко’рсаткични аниқлайдиган ҳар қандай усул билан кузатиш мумкин. Масалан, призмалардан ёруг’лик о’тганда, то’ла ички қайтиш ҳодисаси ро’й берганда ва интерференсион асбоблар ёрдамида. Умумий ҳолда, ёруг’лик дисперсияси ро’й берганда то’лқин узунлигини камайиши билан синдириш ко’рсаткичи орта боради. Бунга нормал дисперсия дейилади. Лекин шундай ҳоллар ҳам кузатиладики, бунда то’лқин узунлигини камайиши билан синдириш курсаткичи ҳам камаяди. Бундай дисперсияга аномал дисперсия дейилади. Одатда аномал дисперсия ёруг’ликни ютилиш соҳасида кузатилади.
Моддалар синдириш кўрсаткичининг ёруғлик тўлқин (частотасига) боғлиқлиги дисперсия деб аталади. Ёруг’лик дисперсияси деб, модданинг синдириш ко’рсаткичини ёруг’лик то’лқин узунлигига бог’лиқлигидан юз берадиган ҳодисаларга айтилади.
Ба'зи моддаларда ҳам нормал, ҳам аномал дисперсиялар кузатилади. Аномал дисперсия — ёруғлик тўлқинларининг частотаси ортганда модданинг синдириш кўрсаткичи камайиши билан ифодаланадиган ёруғлик дисперсияси. Аномал дисперсия ёруғлик энг кўп ютиладиган спектр соҳаларида кузатилади. Бошқача айтганда ёруғлик тўлқин частотаси, ёруғлик тўлқин узунлигига тескари пропорсионал. Бундан келиб чиқиб, ёруғлик тўлқин узунлиги камайиши билан модданинг нур синдириш кўрсаткичи ҳам камайса, бу моддадаги ёруғликнинг дисперсияси-аномал дисперсия дейилади.
; — модданинг синдириш кўрсаткичи , — тўлқин частотаси.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |