Anons
Анонс (франс. аннонcе — оммавий ахборот, эълон) — спектакл ҳақида олдиндан бериладиган эълон. ХВИИ-ХВИИИ асрларда кўпроқ франсуз театрига хос бўлиб, спектакл (ёки алоҳида пардалар) бошланишидан олдин саҳнадан туриб кўрсатиладиган томоша, иштирок этувчилар, ижрочилар ва бошқа ҳақида томошабинларга бериладиган ахборот. Анонс спек-таклнинг ажралмас бўлаги ҳисобланиб, труппанинг энг яхши актёрлари томонидан ижро этилган. Анонс одатда бадиҳа асосида қурилиб, ҳазил-мутойиба, қочирим ва бошқа жўрлигида олиб борилган. Ҳозирги Анонс спектакл, консерт, сирк томошаси ва бошқа ҳақида (муфассал маълумотларсиз) олдиндан эълон қилинадиган афиша.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |