Анор (ҳикоя)
Анор – Ўзбекистон халқ ёзувчи Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб ҳикоя. 1936-йилда ёзиб тугатилган ва нашр этилган[1][2].
| Муаллиф(лар) | Абдулла Қаҳҳор |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | ҳикоя |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1936 |
| Саҳифалар сони | 12 |
Ҳикояда жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқликнинг инсон ҳаётига та’сири ёритилади. Асарда Туробжон исмли қаҳрамон моддий етишмовчилик туфайли хотинининг ҳомиладорлик даврида бошқоронғи пайтда егиси келган анорни топиб бера олмайди. Бу ҳолат унинг ўзини ожиз ҳис қилишига ҳамда эр-хотин ўртасида тушунмовчилик юзага келишига сабаб бўлади. Натижада Туробжон ғурури туфайли оғир аҳволда қолиб, ҳатто ўғриликка қўл уришга мажбур бўлади[3].
Манбалар
- ↑ Абдулла Қаҳҳор, Анор (ҳикоя) „„Анор“ ҳикояси Зиёуз.cом сайтида“ (2013-йил 3-ноябр). Қаралди: 2025-йил 7-июн.
- ↑ Абдулла Қаҳҳор, Анор (ҳикоя) „„Анор“ ҳикояси Даракчи.уз сайтида“ (2024-йил 21-январ). Қаралди: 2025-йил 7-июн.
- ↑ „„Анор“ ҳикояси Мутолаа платформасида“.