Анор, аноргул — анор кўринишидаги исломий нақш тури; кулоллик, наққошлик, каштачиликда кенг қўлланади. Анор тасвири қадимдан тўқчилик ва тўкин-сочинликни ифодалаган. Анор гоҳида айнан ўзи, гоҳида услублаштириб ифодаланади. Баъзан унинг кесими ва ичидаги доналари ҳам тасвирланади. Бунда идишнинг шаклига мос тушган ёрқин бўёқли нақш нафис кўринади, нур таъсирида сир товланиб, жонли манзара ҳосил бўлади. Ҳар бир безакнинг шакли ва қаерда ишлатилиши усталарнинг нозиқ дидига боғлиқ. Анор тасвири халқ амалий санъатининг бошқа турларида ҳам қўлланади. Жумладан, анор нақш сифатида ўзбек миллий тўқимачилигида ХИХ асрнинг 2-ярмида кенг тарқалди. Масалан, дастурхон ва шу кабу буюмлар гули анорсимон гул шаклида бўялган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил