Википедияда исми Анор ва фамилияси Эшматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Анорбой Аббасович Эшматов (1958-йил 17-январ, Булунғур тумани, Самарқанд вилояти[1]) – Ўзбекистон қаҳрамони, Шуҳрат медали, Эл-юрт ҳурмати ордени соҳиби[1][2][3].

Анорбой Эшматов
Таваллуди 1958-йил 17-январ (1958-01-17) (68 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент қишлоқ хўжалиги институти
Дини Ислом
Мукофотлари

Oʻzbekiston qahramoni

Таржимаи ҳоли

Эшматов Анорбой Аббасович 1958-йил 17-январда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. 1985-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент аграр университети) тамомлаган. 1980-йилда Пахтакор туманидаги ширкат хўжалиги ҳисобчиси, бригада бошлиғи, 1997-йилда эса „Анвар“ фермер хўжалиги бошлиғи бўлган. 2012—2017-йилларда Жиззах вилояти фермерлар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган[4]. 2014—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси бўлган. 2023-йилнинг 17-июл куни Пахтакор туманидаги Анорбой Эшматов фермер хўжалигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва бугунги кундаги агротехник тадбирлар юзасидан семинар бўлиб ўтган[5].

Турмушимизда туб ўзгаришларнинг қайси бирини айтиб берай, қишлоқларни ободонлаштириш дастурлари бўйича амалга оширилган ишлар кўз ўнгингизда намоён бўлмоқда. Бунга биргина „Манас“ қишлоғининг обод қўрғонга айлангани мисол бўла олади. Айни пайтда вилоятда 7 минг 200дан зиёд фермер хўжалигида 43 мингдан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Ғалла тўлиқ фермер хужаликлари томонидан етиштирилаётир. Яқин ўтган йилларда фақат пахта ва ғалла етиштириб келинган ҳудудларда боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик ҳамда узумчилик ҳам жадал ривожлантирилмоқда. Фермер ва деҳқонлар, томорқа ер эгалари картошка, сабзавот, турли боғдорчилик махсулотларидан мўл-кўл ҳосил етиштиришмоқда.

— Анорбой Эшматов, [1]

Миллардлаб даромад олган одам пулни сандиқда сақламайди, балки янги иш о'ринлари яратади.

— Анорбой Эшматов, [6]

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 174.
  2. ↑ „Звание «Герой Узбекистана» присвоено трем гражданам“. Гатета.уз (2013).
  3. ↑ „Анорбой ЭШМАТОВ: Деҳқон ва фермерларнинг ғалабасини кўрдингизми?..“ (уз) Жиззах Вилояти Ҳокимлиги (2020).[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Жиззахда фермерлар кенгаши тузилди“. жиззах.адлия.уз. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
  5. ↑ „Июл – қишлоқ хўжалиги экинлари ривожи учун муҳим палла“ (2023-йил 17-июл). Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.
  6. ↑ „Человек, зарабатывающий миллиарды, не будет хранить деньги в сундуке, а создаст новые рабочие места“ (ру). репост.уз. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.

Адабиётлар

Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.