Анордошлар (Пуниcаcеаэ) — ёпиқ уруғлилар бўлимига мансуб ўсимликлар оиласи. Анордошлар бута ёки кичикроқ дарахт бўлиб, гуллари икки жинсли, тўғри (актиноморф), косачаси қўнғироқсимон, тожбарглари 5-9 та, чангчилари кўп, барглари майда, узун, ёнбаргчасиз. Шох ва новдалари тиканли. Анордошларнинг фақат бир туркуми — анор бор. Ўзбекистонда битта ёввойи тур (П. гранатум Л.) ўсади. Экиладиган анор навлари ҳам ана шу турдан келиб чиққан.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил