Anoreksiya
Анорексия (юн. ан — инкор қўшимчаси ва орехис — иштаҳа) — иштаҳанинг йўқолиши, иштаҳадан қолиш. Бош миядаги овқат марказининг тормозланишидан келиб чиқади. Турли ҳаяжонларда бош миянинг ҳаддан ташқари қўзғалиши, руҳий ҳамда эндокрин хасталиклар (мас, Симмондс касал-лиги), юқумли касалликлар, интоксикасиялар, моддалар алмашинувининг бузилиши, ҳазм аъзоларининг касалликлари (ўткир гастрит, сурункали гастритнинг зўриқиши, меъда раки, санчиклар ва бошқалар), овқатни мунтазам бир вақтда емаслик, унинг кўнгилга уриши, шунингдек овқат вақтидаги нохуш вазият бош миядаги овқат марказининг тормозланишига сабаб бўлади. Анорексия бирор касаллик белгиси (симптоматик Анорексия) ёки асосий касаллик (анорехиа нервоса) бўлиши мумкин. Анорексия узоқ давом этганда организмни қувватдан кетказиб, турли касалликларга мойил қилиб қўяди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |