Anorganik kimyo
Анорганик кимё (юн. ан — инкор қўшимчаси ва органик кимё) — кимёвий элементлар ва улардан ҳосил бўлган бирикмалар ҳақидаги фан (фақат углерод бирикмаларини органик кимё, углероднинг бир неча оддий бирикмаларинигина Анорганик кимё ўрганади). Анорганик моддалар, хусусан оғир металлар — олтин, кумуш, мис, темир, қўрғошин, симоб ва қалай, металлмаслардан углерод ва олтингугурт қадим замонлардан маълум. Милоднинг бошларида кимё Мисрда тараққий этиб, хлорид, сулфат, нитрат кислоталар, эркин ҳолда маргимуш, сурма, фосфор, шунингдек бир қанча ишқор ва тузлар ҳосил қилинган. Туркистонда ҳам кимёнинг қадимдан мавжудлигини археологик қазишлар натижасида топилган моддий-маданий ёдгорликлар тасдиқлайди. Туркистонда кўпгина кимёгар олимлар етишиб чиққан. Улардан энг машҳурлари Абу Бакр ар-Розий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Котиб ал-Хоразмий, Абдулҳаким ибн Абдулмалик ал-Косий, Абу Али ибн Сино ва бошқа (қаранг Алкимё). Анорганик моддалар ҳақидаги маълумотларни алоҳида ўрганиш ғоясини франсуз кимёгари Н. Лемери илгари сурган. У 1675-йилда кимё фани ўрганадиган моддаларни келиб чиқишига кўра минерал моддаларга, ўсимликлар ва ҳайвонлардан ҳосил бўладиган моддаларга бўлган эди. ХИХ аср охирида физика ва бошқа фан сохаларидаги катта кашфиётлар (1869-йилда Д. И. Менделеев даврий қонунни кашф этиши ва ҳоказо) Анорганик кимё тарақкиётида муҳим рол ўйнади. Бу даврда даврий системада ўрин қолдирилган элементларнинг барчаси топилиб, даврий система тўлдирилди ва трансуран элементлар кашф этилди. Анорганик кимёда кимёвий текширишнинг иккинчи усули: анализ ва синтез кенг қўлланади. ХВИИИ аср охирида кимёнинг вазифаси моддалар таркибини аниқлаш, яъни уларни анализ қилиш деб ҳисобланган бўлса, ХИХ асрнинг бошида кимёгарлар янги моддаларни синтез қилишга ҳам тобора кўпроқ аҳамият бердилар. ХХ асрда анорганик синтез тараққиётига экспериментал техниканинг эришган ютуқлари жуда катта ёрдам берди. ХХ аср бошигача Анорганик кимёнинг асосий вазифаси кўпроқ бирикмалар ҳосил қилиш деб ҳисобланган бўлса, ҳозир бу фан, асосан, бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши шароитини, уларнинг физик ва кимёвий хос-салари ва тузилишини урганади. Бу ҳол Анорганик кимё соҳасидаги тадқиқотларнинг илмий ва амалий аҳамиятини ғоятда ошириб юборди. ХХ асрнинг 30-йилларида адабиётда баён этилган анорганик бирикмалар сони 50-60 минг эди. Элементларнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари — гидридлар; галоген билан ҳосил қилган бирикмалари — галогенидлар; олтингугурт билан ҳосил қилган бирикмалари — сулфидлар; азот билан ҳосил қилган бирикмалари — нитридлар; углерод билан ҳосил қилган бирикмалари — карбидлар, кислоталар, асослар, тузлар, комплекс бирикмалар Анорганик кимёда ўрганилади. Анорганик кимёнинг ҳозирги бош ва-зифаси юқори ҳарорат ва босим, механик ва кимёвий таъсирларга чидамли бўлган, бошқа кўпгина талабларга жавоб берадиган янги сунъий анорганик моддалар тайёрлаш ва бошқадир. Бу борада кўпгина тадқиқот ишлари ўтказилди. Мас, техниканинг янги материаллар софлигига талаби жуда юқори (ярим ўтказгичлар ва ядро энергетикаси материалларида қўшимчалар миқдори 10-6% дан ошмаслиги керак), шунингдек мустаҳкамлик, оловбардошлик, агрессив муҳитларга чи-дамлилик (ядро энергетикаси, ракета техникаси, кимё ва қурилиш ма-териаллари саноатида) каби хоссаларга талаб ошди ва яқин вақтларгача металлар таркибида турли масофаларда тартибсиз жойлашган оксидлар бўлиши нуқсон деб ҳисоблан-ган бўлса, ҳозир ангестремдан кичик иплардан тўрлар ясаб, ҳосил бўлган катакчалар ичига металлни жойлаштириб қиздириб янги типдаги металлар олиш технологияси кенг жорий килинди. Бу мақсадлар учун фақат юқори температураларга чидамли оксидлар (карбидлар, боридлар ва силицидлар) ишлатилади. Анорганик технологиянинг қадимги соҳаси шиша ишлаб чиқаришда ҳам катта ютуқларга эришилди. Одатда шиша таркибида кристаллар пайдо бўлса, шиша маҳсулотлари чиқитга чиқариб юбориларди. Кейинчалик шишанинг бутунлай майда таркибли кристаллардан иборат янги турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Юқори эксплуатацион хоссаларга эга бўлган сунъий олмосни ҳам синтез қилишга эришилди. Юқоридаги тадқиқотларда Анорганик кимёнинг роли катта. У кимё саноатининг илмий асоси сифатида оғир саноатни ривожлантиришда ва қишлоқ хўжалигини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |