Википедияда исми Анор ва фамилияси Сапарова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Аноргул Сейтназар қизи Сапарова (1958.1.12, Хўжайли тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1997). Хўжайли педагогика билим юртини тугатган (1977). 1977-йилдан Хўжайли шаҳридаги меҳрибонлик уйида тарбиячи, бошлангич синф ўқитувчиси. Хўжайли шаҳридаги мактабларда чизмачилик ва тасвирий санъат ўқитувчиси (1979—92). Дарсларни янги педагогик технологиялар асосида ўтган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил