Анқара жанги- Амир Темур ва турк султони Боязид И Йилдирим ўртасида 1402-йил 20-июл куни Анқара яқинидаги Чубук мавзейида бўлиб ўтган жанг. Жанг Амир Темурнинг ғалабаси билан якунланган ва натижада Усмонийлар империясида тахт учун кураш бошланган, шунингдек Византия империяси пойтахти Константинопол яна 50 йил яшаган.

Анқара жанги

Саналар 1402-йил 20-июл
Уруш ери Анқара
Натижа Темурийлар г'алабаси.
Рақиблар
Темурийлар давлати. Усмонийлар империяси
Моравия Сербияси
Бранковиć тумани
Қўмондонлар
Амир Темур Боязид И Йилдирим
Кучлар
200,000
  • Оғир зирхли суворийлар
  • Туркий ва моғул камончилари
  • Пиёдалар
  • 32 та жанговар фил
160,000
Йўқотишлар
15,00-25,000 ўлган ва яраланганлар 40,000-50,000 ўлган ва яраланганлар
Умумий йўқотишлар
55,000-75,000

Унда Амир Темурнинг тахминан 200 минг, Туркия султонининг 160 минг аскари қатнашган. Ушбу жангнинг содир бўлишига асосан қуйидаги омиллар са-баб бўлган: Ироқ, Шом, Дашти Қипчоқ, Хуросон, Ҳиндистон, Жета сингари мамлакатларни ўзига итоат эттиришга муваффақ бўлган Амир Темур ўз салтанатининг жануби-ғарбий ҳудудларига яқин жойлашган Болқон ярим орол ва Кичик Осиёда барпо этилган қудратли Усмонлилар давлатининг кучайиб кетаётганлигидан хавотирда эди, чунки Ғарбий Европа рицарларидан ташкил топган катта армияни тор-мор этган, Болқон давлатларини эгаллаган усмоний турклар Амир Те-мурга тааллуқли вилоятларга ҳам таҳдид сола бошлаган эди. Тарихнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур ўз қўшини билан Шарқий Анадолу сарҳадларига 1386 йил қадам қўйган ва Арзинжон шаҳри яқинида туркларнинг катта ҳарбий кучларини мағлуб этган. 1395 йил Соҳибқирон бу ўлкаларга иккинчи бор юриш қилади, Сивосни қўлга киритади. Амир Темур Анқара жангига қарийб икки йилдан ортиқ тайёрланади: 1399 йил Румга юзланади ва Боязид томонидан фатҳ қилинган Камоҳ қал’асини қамал қилади. Камоҳ фатҳ этилгач, кўп фурсат ўтмай Амир Темур Анқарани қамал қилади. Соҳибқироннинг бу ҳаракати аслида тактик тадбир бўлиб, тажрибали саркарданинг асосий мақсади Боязидни асосий кучларини шаҳар мудофаасига ташлашга мажбур этиб, сўнг унга қақшатқич зарба бериш эди. Тўқат шаҳри ёнида асосий ҳарбий кучлари билан тур-ган Боязид И Соҳибқирон аскарларининг Анқарани муҳосара қилганлигидан хабар топади ва қамалдагиларга кўмак беришга ошиқади. Амир Темур Анқара қамалини бекор қилади ва рақибини кутиб олиш тараддудини кўради. Қўшин қисмларини жанггоҳнинг (Чибукобод деган ерда) қулай ерларига жойлаштиради. Лашкаргоҳ атрофида хандаклар қазилиб, хавфсизлик чоралари кўрилади. Натижада Боязид И қўшини ўзи учун ўта ноқулай шарт-шароитда жангга киришга мажбур бўлади. Султон қўшини айниқса, сув танқислиги туфайли вужудга кел-ган ташналикдан қаттиқ азоб чекади. Соҳибқирон қўшини ўзининг ан’ана-вий жанговар тартиби – ясодда ҳаракат қилади. Қўшиннинг қирқ қисмдан ташкил топган маркази – қўлига Амир Те-мур бевосита раҳбарлик қилади. Сўл қўл – жуванғарга Шоҳрух мирзо ва Халил Султон мирзо, жуванғар ҳиравули – илғорига Султон Ҳусайн мирзо, ўнг қўл – баранғарга Мироншоҳ мирзо, баранғар ҳиравулига Абу Бакр мирзо етакчилик қилади. Марказ – қўлнинг ўнг тарафида Умаршайх мирзонинг ўғли Аҳмад мирзо, Тоштемир ўғлон, Шоҳсувор сингари саркардалар жойлашади. Қўлнинг чап томонидан Жалол Ислом, Таваккал қарқара, Али Муҳаммад каби баҳодирлар ўрин олади. Қўшиннинг сафлари олдида 30 та жанговар фил муҳорабага шай қилинган эди. Қарши тарафда Боязид И Рум ва Фаранг мамлакатларидан жамлан-ган черикига тартиб бериб, жангга ҳозир бўлиб турди. Қўшиннинг ўнг қаноти – баранғарда серб князи Стефан (Боязид Ининг қайниси) 20 минг кишилик фарангликлар билан, чап каноти – жувангарда эса Мусулмон (Сулаймон) Чалабий (Боязид Ининг ўғли) Рум лашкари билан саф тортиб турди. Султон Боязид Ининг ўзи 572қўшин марказида қолиб, уч ўғли Мусо, Исо ва Мустафоларни чағдавул (қўшин орти)га қўйди. Жанг Мироншоҳ мир-зо қўл остидаги баранғарнинг душман жуванғарига қилган шиддатли ҳужуми билан бошланди.Боязид И қисми амир Жаҳоншоҳ ва амир Қора Усмон раҳбарлигидаги Гейдар томонидан қилинган ҳужумга бардош бера олмай жанг майдонини таш-лаб қочади. Боязид И қўшини сафларида пайдо бўлган саросималикни пайқаган Амир Темур барча амирзодалар, умаролар, нўёнларнинг биргаликда душманга ҳужум қилишларига ҳукм қилади. Шиддатли тўқнашув узоқ ва кескин давом этади. Ниҳоят, Соҳибқирон кучларининг қисувига бардоши қолмаган султон аскарлари чекина бошлайди. Боязид И қўмондонлигидаги жангчилар сўнгги дамгача қаршилик кўрсатадилар. Яничарлар битта қолмай қириб ташлангандан сўнг Боязид И ва унинг иккинчи ўғли Мусони Амир Темур томонидан 1388 йил Чиғатой улуси хонлигига кўтарилган Султон Маҳмудхон ибн Суюргатмиш-хон асир олади. Соҳибқирон Боязид И қўшинларининг қолган-қутган қисмини та’қиб этиб, Бурса, Измирни эгаллайди ва Мармар денгизи соҳилларига чиқади.Амир Темур томонидан Боязид И қўшинининг тор-мор этилиши Усмон-ли турк салтанатининг ма’лум муддатга заифлашишига сабаб бўлди. Константинополнинг турклар тасарруфига киришини ҳамда уларнинг Марказий ва Ғарбий Европага қилмоқчи бўлган юришларини бирмунча фурсатга орқага сурди.

Адабиётлар

  • Ибн Арабшоҳ, Ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур, Т., 1992;
  • Шомий Низомиддин, Зафарнома, Т., 1996;
  • Дадабоев Ҳ., Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати, Т., 1996.
  • Ҳамидулла Дадабоев.

Манбалар

Ҳаволалар