Ансамбл (франсузча: „энсембле“ — драматург, режиссёр, рассом, композитор ва актёрлар ижодининг уйғунлиги. Ансамбл саҳна асари ғоясининг мукаммалроқ очилишига хизмат қилади ва спектаклда услуб бирлигини юзага келтиради. Ансамбл яратиш учун ҳар бир ижрочи бошқа ижрочиларнинг ҳам вазифаларини ҳисобга олиши, саҳнада умумий сур’ат ва руҳият мутаносиблигини ўрнатишга ҳаракат қилиши керак. Ансамбл ижоддош актёрларнинг бир уюшмада узоқ вақт ишлаши ва бир ижодий мақсад билан яшаши туфайли таркиб топади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ансамбл (театр)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.