Антагонистлар 1) анатомия ва физиологияда қарама-қарши ҳаракатланувчи мускуллар, мас, оёқ-қўллардаги ёзувчи ва бўқувчи мускуллар, шунингдек юқори ва пастки жағдаги тишлар; нерв жуфтлари — улар қўзғалганда аъзога қарама-қарши таъсир кўрсатади (мас, адашган нерв таъсирланганда юрак ритми ҳамда мускулларининг қисқариши сустлашади ва ҳоказо, симпатик нерв таъсирланганда эса бунинг акси кузатилади; 2) микробиологияда — баъзи микроорганизмлар (замбуруғ, бактерия, ачитқи)нинг ҳаёти ва ривожланишини сусайтирувчи микроорганизмлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил