Антагонизм (лотинча: „антагонисма“ — баҳс, кураш) — бир-бирига қарама-қарши кучлар, ғояларнинг кескин курашини ифодалайдиган зиддият. Антагонизм тушунчаси биология, тиббиёт, математика, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланади. Масалан, микроблар ва дорилар антагонизми, ҳаракат ва қарши ҳаракат, мусбат ва манфий электр заряди ва бошқа антагонизм табиат ва жамият ҳодисаларида ўзига хос шакл ва мазмунга эга.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил