Antananarivu
Антананариву (Тананариве) — Мадагаскар Республикасининг пойтахти. Антананариву провинсиясининг маъмурий маркази. Мадагаскар оролнинг марказий қисмидаги платода жойлашган. Аҳолиси 802 минг киши (1990). Мамлакатнинг иқтисодий маркази. Антананариву Таматаве порти ва Ансирабе шаҳри билан темир йўл орқали туташган. Автомобиллар йўллари тугуни. Антананаривудан 50 километр нарида халқаро аэропорт бор. Саноати озиқ-овқат (гўшт консервалаш, шоли оқлаш), чарм поябзал, кимё, тикувчилик, ёғочсозлик корхоналаридан иборат. Университет, тиббиёт ва фармакология, адабиёт ва социология миллий мактаблари, Фанлар Академияси, тарих ва халқ санъати музейлари, театрлар, расадхона, ботаника боғи бор. Антананариву ХВИИ аср 1-ярмида бунёд этилган. ХВИИ-ХИХ асрларда Мадагаскар қиролларининг қароргоҳи. 1895-йилда Антананаривуни Франсия қўшинлари эгаллагач, Тананариве номи билан Франсиянинг Мадагаскар мустамлакаси маъмурий маркази. 1960-йил 26-июндан мустақил Малагасия Республикасининг, 1975-1992 йиллар Мадагаскар Демократик Республикасининг пойтахти.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |