Antanas Gustaitis
Антанас Густаитис (1898-йил 26-март – 1941-йил 16-октабр) – Литва Қуролли Кучларида бригада генерали[1]. У бир нечта ҳарбий тренерлар ва разведка самолётларини лойиҳалаш ва қуриш вазифасини ўз зиммасига олган меъмор ва авиация муҳандиси эди[1].
| Антанас Густаитис | |
|---|---|
|
Густаитис Литва ҳарбий-ҳаво кучлари формаси ва давлат мукофотлари билан сурати | |
| Таваллуди |
27-март 1898-йил |
| Вафоти |
16-октябр 1941-йил (43 ёшда) Москва, Совет Иттифоқи |
| Таълими |
Петроград Институте оф Транспортатион Энгинеэринг (1916) Константиновскй Артиллерй Счоол (1917), Литҳуаниан Счоол оф Милитарй Авиатион (1919) Институт супéриэур де л'аéронаутиқуэ эт де л'эспаcе (1928) |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Густаитис Марижамполе туманидаги Жаваравас округида жойлашган Обелине қишлоғида туғилган[1]. У Ярославлда ўрта мактабда ўқиган, кейинчалик Петрограддаги муҳандислик институти ва артиллерия мактабида таҳсил олган[1].
Литва мустақиллик урушлари


Антанас Густаитис 1919-йилда Литва армиясига қўшилгандан сўнг, 1920-йилда кичик лейтенант унвони билан тугатади. Ўша йилнинг охирида у Полша-Литва урушидаги ҳаракатларнинг гувоҳи бўлади. 1922-йилга келиб у учувчиларни тайёрлай бошлайди, кейинчалик ўқув отрядининг бошлиғи бўлади. Шунингдек, у Италия ва Чехословакияда Литва учун самолётлар қурилишини бошқарган. Густаитис Литва Аэро-клубининг асосчиларидан бири, кейинчалик унинг вице-президенти бўлган. У Литвада ёшлар ўртасида авиацияни тарғиб қилиш, айниқса, планер спорти бўйича кўп ишларни амалга оширган. У 1922-йилда Литва шахмат чемпионатида ҳам ғолиб бўлган.
1925—1928-йилларда Густаитис Парижда авиация муҳандислиги бўйича таҳсил олган. Ўқишни тамомлагандан сўнг у Литвага қайтиб келади ва Ҳарбий авиация бош қўмондони ўринбосари лавозимига кўтарилади. Каунасдаги авиация устахонаси (Каро Авиаcижос Тиэкимо Скйриус) бошлиғи бўлган. Бу вақт ичида у устахонани қайта ташкил этган ва устахонанинг самолётларни таъмирлаш имкониятларини ҳам кенгайтирди. У ишлаб чиққан самолёт АНБО деб номланган. АНБО „Антанас Бронė“нинг қисқартмаси бўлиб, унинг рафиқаси исми ва ўзининг исмларини қисқартмасидир. „Антанас Нори Бūти Оре“, яъни Антанас Литвада ҳавода бўлишни хоҳлайди жумласи кенг тарқалган нотўғри тушунчалардан биридир.
Иккинчи жаҳон уруши ва Совет Иттифоқи босқини
Литва Совет Иттифоқи томонидан босиб олиниб, Литва армияси тарқатиб юборилгач, у Витаутас Магнус университетида ўқитувчи бўлиб ишлай бошлайди. Аммо ҳибсга олинишидан қўрқиб 1941-йилда Германияга қочишга уринган. Шу сабаб ўша йилнинг 16-октябрида Москвага олиб кетилган.
Мероси
Литва мустақиллиги тикланганидан сўнг Антанас Густаитис авиация институтига унинг номи берилган[2][3][1].
Самалётлар
| Модел номи | Илк парвоз | Сони | Тури |
|---|---|---|---|
| АНБО И | 1925-йил | 1 | Ҳарбий ўқув самолёти |
| АНБО ИИ | 1927-йил | 1 | Ҳарбий ўқув самолёти |
| АНБО ИИИ | 1929-йил | 9 | Ҳарбий ўқув самолёти |
| АНБО ИВ & 41 | 1932-йил | 34 | Ҳарбий разведка/енгил ҳужум самолёти |
| АНБО В & 51 | 1931-йил | 15 | Ҳарбий ўқув самолёти |
| АНБО ВИ | 1933-йил | 4 | Ҳарбий ўқув самолёти |
| АНБО ВИИ | |||
| АНБО ВИИИ | 1939-йил | 1 | Енгил бомбардимончи |
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 Тамаšаускас, Казимиэрас „Антанас Густаитис“ (лт). Висуотинė лиэтувиų энcиклопедижа. Қаралди: 2023-йил 25-декабр.
- ↑ „Антанас Густаитис' Авиатион Институте“. вилниустеч.лт. Вилниус Гедиминас Течниcал Университй. Қаралди: 2021-йил 3-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ "Ду Антано Густаиčио авиаcижос институто деšимтмеčиаи" (лт). Сапере Ауде (Вилниус Гедиминас Течниcал Университй) 5 (спеcиал). 2013. ИССН 2029-4999. Арчивед фром тҳе оригинал он 2024-05-31. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20240531183922/ҳттпс://вилниустеч.лт/филес/385/19/2_0/Сапере%20Ауде-нр5%20%28спеcиалус%20нумерис%29.пдф. Қаралди: 3 Април 2021.Антанас Густаитис]]