Анте Будимир (хорватча: Анте Будимир; 1991-йил 22-июл, Зениcа) — хорват футболчиси, Испаниянинг „Осасуна“ клуби ва Хорватия миллий терма жамоасининг ҳужумчиси. У иккита Европа чемпионати (2020 ва 2024) ҳамда 2022-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Анте Будимир
Будимир ФC Ст. Паули 2015-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анте Будимир[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 22-июл (1991-07-22) (35 ёш)
Таваллуд жойи Зениcа, СР Босния ва Герсеговина,
Югославия
Бўйи 1.90 м
Амплуаси Стрикер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Осасуна
Рақами 17
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998—2008[2] Радник Велика Гориcа
2008 ЛАСК
2008—2009 Радник Велика Гориcа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2010 ҲНК Гориcа 22 (6)
2011—2013 Интер Запреšиć 66 (18)
2013—2014 Локомотива Загреб 30 (17)
2014—2016 ФC Ст. Паули 19 (0)
2015—2016 →  Cротоне 40 (16)
2016—2018 Сампдориа 11 (0)
2017—2018 →  Cротоне 22 (6)
2018—2019 Cротоне 17 (3)
2019 →  Маллорcа 18 (5)
2019—2021 Маллорcа 36 (13)
2020—2021 →  Осасуна 30 (11)
2021— Осасуна 167 (71)
Миллий терма жамоа
2005 Хорватия У15 1 (0)
2012 Хорватия У21 2 (0)
2020— Хорватия 41 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 15-май учун)

Футболчилик фаолияти

Клуб

2014-йил август ойида Будимир Германиянинг 2-Бундеслигасидаги „Санкт-Паули“ клубига қўшилди ва у билан 2018-йилгача тўрт йиллик шартнома имзолади. „Санкт-Паули“ футболчи учун 900 минг евро тўлаган[3]. Будимир „Санкт-Паули“ либосида 20 та ўйинда атиги 1 та гол урди.

2015-йилнинг 1-сентябрида Будимир Италиянинг „Кротоне“ клубига ижарага берилди ва у ерда бир мавсум ўтказди[4]. Унинг дебюти 2015-йилнинг 7-сентябрида „Каляри“га қарши ўйинда (0:4) бўлиб ўтди, Анте 71-дақиқада Пиэтро Де Жоржио ўрнига майдонга тушди. 2016-йилнинг март ойида „Кротоне“ футболчини 1 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди[5]. Будимир мавсумни Б сериясининг 36 ўйинида 16 та гол уриш билан „Кротоне“нинг энг самарали ҳужумчиси сифатида якунлади.

2016-йил 5-июлда „Сампдория“ Будимирни сотиб олди ва у 2020-йилнинг ўртасигача шартнома имзолади[6].

2019-йил 15-январда Будимир Испаниянинг „Маллорcа“ клубига ижарага ўтди[7]. 2019-йил 3-февралда у „Алкоркон“га қарши ўйинда (2:0) жарима тўпидан ўзининг клубдаги илк голини урди[8]. 2019-йилнинг ёзида у клуб билан 2,2 миллион еврога доимий шартнома тузди. 2019/20 мавсумида Будимир 13 та гол уриб, Ла Лиганинг мавсумидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 8-ўринни эгаллади.

2020-йил 5-октябрда Будимир 2020/21-йилги мавсумда „Осасуна“ жамоасига ижарага берилган[9]. 2021-йил 7-июнда „Осасуна“ Будимир билан доимий шартнома имзолаганини эълон қилди. Олдинги мавсумни ижарада ўтказган футболчи билан 2025-йилнинг ёзигача шартнома имзоланди[10].

Терма жамоа

2020-йил 27-августда мавсумолди тайёргарлик пайтида Хорватия миллий терма жамоаси бош мураббийи Златко Далиć Будимирни сентябр ойида ўтказиладиган Миллатлар лигаси доирасидаги Португалия ва Франсияга қарши ўйинларга чақирди[11][12]. 2020-йил 7-октябрда у Швейсарияга қарши ўртоқлик учрашувида миллий терма жамоада дебют қилди ва Марио Паšалиćга гол узатмасини берди[13]. 11-ноябрда эса у Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида илк голини урди. У дарвоза томон ҳаракатланаётганда тўпни тирсаги билан сезиларли даражада тўхтатиб олди, аммо буни ҳакам Славко Винčиć пайқамай қолди[14][15].

Ютуқлари

Осасуна

  • Cопа дел Рей кубогида иккинчи ўрин: 2022–23[16]

Хорватия

  • ФИФА Жаҳон чемпионати учинчи ўрин: 2022[17]

Манбалар

  1. ↑ „УЭФА Натионс Леагуэ 2025: Боокинг Лист бефоре Леагуэ пҳасе Матчдай 5“. УЭФА (2024-йил 6-ноябр). 2024-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 21-декабр.
  2. ↑ Анте Будимир: „Ла гент делс Балcанс сабем қуэ эл cамí пер триомфар эн эл футбол éс лларг“ ат ара.cат
  3. ↑ „Нöтҳе унд Будимир синд Ст. Паулис Стурмдуо дер Ҳоффнунг“ (де). Ҳамбургер Абендблатт (2014-йил 19-август). 2016-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  4. ↑ „Леиҳе: Будимир wандерт нач Калабриэн аус“ (де). Киcкер (2015-йил 1-сентябр). 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-сентябр.
  5. ↑ Мороззо, Ангело. „Эх Cротоне, Будимир шоw: доппиэтта ал Cамп Ноу“ (ит). Cалабриа Спорт 24 (2019-йил 8-декабр). 2020-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  6. ↑ „«Сампдория» приобрела хорватского нападающего Будимира“. 2017-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-декабр.
  7. ↑ „УФФИCИАЛЕ: Cротоне, Будимир ва ин престито ал Маиорcа“ (ит). 2019-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-январ.
  8. ↑ Брйcе, Монро. „Маллорcа севентҳ афтер 2-0 wин“ (эн). Мажорcа Даилй Буллетин (2019-йил 6-феврал). 2021-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  9. ↑ „Осасуна логра ла cесиóн де Будимир“ (эс). CА Осасуна (2020-йил 5-октябр). 2021-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-октябр.
  10. ↑ „Осасуна фича а Будимир, cон эл қуэ фирма уна винcулаcиóн ҳаста 2025“ (эн). CА Осасуна (2021-йил 7-июн). 2021-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июн.
  11. ↑ „Будимир суституе а Модриc й Ракитиc эн ла cонвоcаториа де Cроаcиа“ (эс). Диарио де Маллорcа (2020-йил 27-август). 2020-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  12. ↑ „Лука Модриć анд Иван Ракитиć то мисс Cроатиа'с опенинг УЭФА Натионс Леагуэ матчес“ (ҳр). Cроатиа Wеэк (2020-йил 27-август). 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  13. ↑ Оливари, Даворин. „Ҳрвацка без пола прве момčади сруšила Šвиcарску! Заблистао 'Далиćэв эксперимент', на кражу уšао и Модриć“ (ҳр). Спорцке новости (2020-йил 7-октябр). 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  14. ↑ „Анте Будимир: Могао сам забити жоš кожи гол“ (ҳр). Веčэрнжи лист (2020-йил 11-ноябр). 2023-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  15. ↑ Ҳина „Будимир: Свжестан сам да же био ВАР, гола не би било“ (ҳр). Глас Истре (2020-йил 11-ноябр). 2023-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-ноябр.
  16. ↑ „Cрóниcа | Эл Реал Мадрид тиñэ ла Cопа де бланcо трас уна вибранте финал (2-1)“ [Репорт | Реал Мадрид дес тҳе Cуп wҳите афтер а тҳриллинг финал (2-1)] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион (2023-йил 6-май). Қаралди: 2025-йил 17-феврал.
  17. ↑ Смйтҳ, Роб „Cроатиа 2-1 Мороccо: Wорлд Cуп 2022 тҳирд-плаcе плаёфф – ас ит ҳаппенед“. тҳе Гуардиан (2022-йил 17-декабр). Қаралди: 2022-йил 17-декабр.

Ҳаволалар

  • {{БДФутбол}} андоза идентификатори йўқ ва Wикидатада мавжуд эмас.
  • {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.