Ante Rebić
Анте Ребиć ((талаффузи: Анте Ребич); 1993-йил 21-сентабрда туғилган) – хорватиялик профессионал футболчи. Сериэ Ада "Милан" клуби ҳамда Хорватия терма жамоасида вингер сифатида тўп тепади. У иккала қанотда ҳам, иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам майдонда ҳаракат қила олувчи кам сонли футболчилардан биридир.
|
Ребич Хорватия билан 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати финалида | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Анте Ребиć[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1993-йил 21-сентябр[1] | ||
| Таваллуд жойи | Сплит, Хорватия | ||
| Бўйи | 1.85 м[1] | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Милан (футбол клуби) АC Милан | ||
| Рақами | 12 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2002—2008 | Винжани | ||
| 2008—2010 | Имоцки | ||
| 2010—2011 | РНК Сплит | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2011—2013 | РНК Сплит | 59 | (18) |
| 2013—2018 | Фиорентина | 5 | (2) |
| 2014—2015 | → РБ Леипзиг (ижарада) | 11 | (0) |
| 2015—2016 | → Ҳеллас Верона (ижарада) | 10 | (0) |
| 2016—2018 | → Эинтрачт Франкфурт (ижарада) | 49 | (8) |
| 2018—2020 | Эинтрачт Франкфурт | 29 | (9) |
| 2019—2020 | → АC Милан (ижарада) | 26 | (11) |
| 2020- | АC Милан | 51 | (13) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2011 | Хорватия У18 | 3 | (0) |
| 2011—2012 | Хорватия У19 | 5 | (3) |
| 2012—2013 | Хорватия У20 | 6 | (3) |
| 2012—2013 | Хорватия У21 | 8 | (4) |
| 2013- | Хорватия | 42 | (3) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
У ўзининг профессионал фаолиятини РНК Сплит жамоасида бошлаган ва 2013-йилда номаълум миқдордаги тўлов эвазига А Сериянинг „Фиорентина“ клуби билан шартнома имзолаган. У ўзининг кўп вақтини асосий жамоада эмас, балки ижарда: РБ Леипзиг, Ҳеллас Верона ва Айнтрахт Франкфурт каби жамоалар таркибида ижарада ўтказади, кейин эса 2018-йил июл ойида доимий равишда асосий таркибдан ўрин эгаллашга эришади. 2019-йил сентабрида у Италия футболига қайтади ва „Милан“га дастлаб икки йиллик ижара асосида, бир йилдан сўнг эса тўлақонли жамоа аъзоси сифатида қўшилади.
Ребич 2013-йилда Хорватия терма жамоаси сафида дебют қилган. Ўша йили у Хорватия спортида йилнинг энг яхши умидли футболчиси деб топилди. Футболчи терма жамоа шарафини 2014-йил ва 2018-йилларда бўлиб ўтган ФИФА Жаҳон Чемпионатида ҳимоя қилган. Ўзининг иккинчи жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган, шунингдек, УЭФА Евро-2020да ҳам иштирок этган.
Клублардаги фаолияти
Ёшлик йиллари
Ребич ўз фаолиятини Винжани учун ёшлар жамоасида тўп суришдан бошлаган. У 2008-йилда Имоцкига кўчиб ўтди ва у ерда икки мавсум ўтказди. 2010-йилда Италияда бўлиб ўтган турнирдаги яхши ўйинларидан сўнг, у "Ҳайдук Сплит " ёшлар жамоаси билан бирга борган Ребични РНК Сплит жамоасига ўша пайтлардаги жамоа бош мураббийи Дарко Буторович олиб келади[2].
РНК Сплит
Ребич асосий жамоадаги дебютини 2011-йил 21-май куни Загребнинг Динамо жамоасига қарши 2010—11-йилги мавсумда Прва ҲНЛнинг сўнгги турида иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган ҳолда ўтказди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва Ребич ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди[3][4]. 2011-йил август ойида Ребич РНК Сплит билан профессионал уч йиллик шартнома имзолади[5]. 2011—12-йилги мавсумда Ребич 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди, улардан 4 таси захирадан майдонга тушганида киритди. 2012—13-йилги мавсумда Ребич 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол киритган
Фиорентина таркибида

2013-йил 28-августда Ребич Италиянинг „Фиорентина“ клуби билан номаълум миқдордаги сумма эвазига беш йиллик шартнома имзолайди[6]. Тиббий кўрикдан ўтган сўнг, унга 9-рақамли футболка берилади[7]. У 30-сентабр куни майдонга, 36-дақиқада жароҳат олган жамоадоши Жузеппе Россининг ўрнига, мезмон сифатида ўтаётган бахсда „Парма“ га қарши ўйинда (2:2) майдонга тушади[8]. Дебют учрашувида у жароҳат олиб, уч ҳафтага сафдан чиқади. Ребич 2014-йилнинг 8-январида ўзининг биринчи голини уришдан олдин „Фиорентина“ таркибида яна учта ўйинда майдонга тушди ва Италия Кубоги 1/8 финалида "Кево Верона "га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди[9]. 18-май куни у А Сериядаги илк голини Мануэл Паскуални алмаштиргандан икки дақиқа ўтиб Стадио Артемио Франчида „Торино“ жамаосига қарши 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда киритади[10].
2014-йил 3-августда Ребични қуйи Бундеслиганинг „Леипзиг“ клуби бир мавсумга ижарага олади[11]. „Леипзиг“даги ижара муддати тугаганидан сўнг, Ребич „Фиорентина“га қайтади ва унга аввалроқ Хуан Куадрадо кийган ва асосан чап қанотда фойдаланилган 11-рақамли футболка берилади. У 1-октабр куни Европа Лигасида Белененсесга қарши ўйинда (4:0) клуб билан Европадаги дебютини ўтказади. Ўша мусобақадаги навбатдаги ўйинда Ребич "Лех Познан "га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганида, қўшиб берилган вақтда эҳтиёцизлик натижасида майдондан четлатилади. 1-ноябр куни у А Сериядаги илк голини „Фрозиноне“га қарши ўйинда (4:1) киритади.
„Фиорентина“ таркибида бор-йўғи олтита ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урган Ребич 2016-йилнинг 14-январида „Ҳеллас Верона“ жамоасига ижарага берилади[12]. Бироқ у 9 учрашувда гол ура олмайди ва Верона Б Серияга тушиб кетади. 20-март куни Жаампаоло Паззинининг ўрнига ўйинда майдонга тушиб, „Марc’Антонио Бентегоди“ стадионида „Карпи“га 2:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилган эди[13].

Ребич 2016-йилнинг 11-июлида Франкфуртнинг „Айнтрахт“ клубига бир мавсумга ижара асосида қўшилди ва терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Нико Ковач билан яна бирлашди[14]. Мононуклеоз билан қисқа муддатли курашдан сўнг, Ребич 17-сентабр куни "Баер "га қарши ўйинда дебют қилди. Захирадан майдонга тушди ва Марко Фабианга, ғалаба келтирган голга, ассистентлик қилди (2:1)[15]. 2017-йилнинг 5-февралида у Cоммерзбанк Аренада Ҳессенинг бошқа жамоаси СВ Дармштадт 98 устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда янги жамоаси учун биринчи голини киритди[16]. 27-май куни у 2017-йилги ДФБ-Покал финалида ҳисобни тенглаштирди, аммо Франкфурт Дортмунднинг „Боруссия“сига 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди[17].
2017-йилнинг 31-августида Ребич иккинчи марта „Айнтрахт“га сотиб олиш опсияси билан яна бир йилга ижарага ўтди[18]. Ўша мавсумда у барча мусобақаларда тўққизта гол урди ва учта голга ассистентлик қилди[19]. Ушбу мавсумда у 19-май кунидаги 2018-йилги ДФБ-Покал Финалида иккита гол киритилгани, 3:1 ҳисобидаги ғалаба унинг клубига 1988-йилдан буён илк кубокни тақдим этгани ва „Бавария“ дублини чипакка чиқаргани билан омма эътирофига тушади[20]. Мавсум охирида Франкфуртнинг „Айнтрахт“ клуби Ребични 2 миллион евро эвазига доимий равишда сотиб олиш имкониятидан фойдаланиб қолади.
2018-йилнинг 10-августида Ребич 2022-йилнинг июнига қадар давом этадиган янги шартнома имзолади[21]. Уни "Манчестер Юнайтед ", „Тоттенхем“, „Бавария“ ва "Севиля " каби клублар кузатиб боришган ва „Айнтрахт“ „Бавария“га бош мураббий сифатида қўшиган Ковачдан ташқари бир нечта юлдуз футболчиларини йўқотган эди[22]. Икки кундан сўнг, „Айнтрахт“ 2018-йилги ДФЛ-Суперкубогини ўз уйида айнан ўша жамоага бой берди, Ребич 64-дақиқада захирадан майдонга тушган эди[23].
2019-йил 11-августда у ДФБ-Покал ўйинида Валдҳоф Маннҳеимга қарши ўйинда хет-трик қайд этди, бу ўйинда „Айнтрахт“ 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди[24].
АC Милан
2019-20-йилги мавсум
2019-йил 2-сентабрда Ребич Италияга қайтиб келди ва „Милан“ билан икки йиллик ижара шартномасини имзолади.
Мавсумнинг биринчи ярмини захира ўриндиғида ўтказганидан сўнг, терма жамоада клубдан кўра кўпроқ дақиқа ҳаракат қилган[25] Ребич 2020-йил 19-январда "Удинезе"га қарши ўйинда (3:2) лигадаги дастлабки иккита голини киритади[26]. Бир ҳафта ўтгач, у „Брешия“ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ягона гол билан супер захирадан тушган ҳолда киритилувчи – субголлар сериясини давом эттиради[27]. 9-феврал куни у Дерби делла Мадоннинада ҳисобни очиб берувчи голга муаллифлик қилади. Аммо ўйин 4:2 ҳисобидаги „Интер“ нинг ғалабаси билан якунланади[28]. Тўрт кундан сўнг у Италия кубоги доирасида „Ювентус“ га қарши ўйинда (1:1) „Милан“нинг ягона голини киритади[29][30][31]. 17-феврал куни у „Торино“га қарши ўйинда (1:0) ягона гол муаллифига айланади[32][33]. 12-июн куни клубнинг CОВИД-19 пандемиясидан кейинги биринчи ўйинида, Италия Кубогининг „Ювентус“га қарши жавоб ўйинида Ребич „Ювентус“ ҳимоячиси Данилога қўполлик қилгани учун ўн олти дақиқадан сўнг майдондан четлатилган эди[34]. 4-июл куни у чемпионликка даъвогар „Лацио“ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи голини киритади, бу уларнинг мавсумдаги илк ўз майдонида мағлубиятга учраши бўлади[35]. 7-июл куни у пеналтини ишлаб олади, голли узатмани амалга оширади ва „Ювентус“ устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонилишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади[36]. Ўша мавсумда Ребич 12 та голга муаллифлик қилади ва 4 та голли узатмани амалга оширади[37].
2020-21-йилги мавсум: ҳиссалар ва иккинчи ўрин
2020-йил 12-сентабрда „Милан“ Ребични доимий равишда сотиб олиш имкониятидан фойдаланган ва футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган эди[38]. 27-сентабр куни у пеналтини ишлаб олади ва Франк Кесси унумли фойдалаган ушбу гол ёрдамида Кротоне устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Ушбу ўйинда у биринчи голга ассистенлик қилади, аммо ўйиннинг 58-дақиқасида у қарши ҳужумда йиқилиб, тирсагини чиқариб юборади[39]. У 1-ноябр куни „Удинезе“ устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабанинг 71-дақиқасида Рафаэл Леао ўрнига майдонга тушиб, жамоага қайтади[40]. 23-декабр куни у ўзининг мавсумдаги илк голини киритади, бу гол „Лацио“ устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишга ўз кўмагини беради[41]. 2021-йил 6-январда Ребичда CОВИД-19 тести ижобий чиқади ва „Ювентус“га қарши дербида иштирок эта олмайди. Бу учрашувда Милан 3:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Ушбу мағлубият улар учун мавсумдаги дастлабкиси эди[42][43]. 28-феврал куни у „Рома“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган голга муаллифлик қилади[44]. 9-май куни у „Ювентус“ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ажойиб гол уриб, „Милан“га Чемпионлар лигаси саралаши учун муҳим 3 очкони қўлга киритди[45]. Орадан уч кун ўтиб, „Торино“га қарши ўйинда (7:0) у Тео Эрнандес томонидан киритилган тўртинчи голга ассистентлик қилади ва шу билан бирга ўзи учун хет-трикни расмийлаштириб қўяди[46]. Бу мавсумда умумий ҳисобда Ребич 11 та гол киритади ва 3 та голга ассистентлик қилади[47].
2021-22-йилги мавсум: жароҳатлар
2021-йил 12-сентабрда у „Лацио“ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда иккала голга ҳам ассистентлик қилган эди[48]. Уч кундан сўнг Ребич Чемпионлар лигасидаги дебютини "Ливерпул"га қарши 3:2 ҳисобидаги ўйиндаги „Милан“нинг биринчи голига муаллифлик қилади[49]. 19-сентабр куни у „Ювентус“га қарши ўйинда (1:1) ҳисобни тенглаштирди, бу ўзининг „Ювентус“ дарвозасига умумий лигадаги 3-голи сифатида қайдномасига киритиб қўйилади[50]. 24-ноябр куни Ребич машғулотларда жароҳат олгани ва бир ойга сафдан чиқиши кутилаётгани хабар қилинади[51]. Аммо, у 2022-йилнинг 9-январигача „Венесия“га қарши майдонга қайтмайди[52]. 19-феврал куни у Салернитанага қарши сафарда 2:2 ҳисобида якунланган ўйинда 25 метрдан кучли зарба йўллаган ҳолда ҳисобни тенглаштирди, бу унинг 5 ойдаги биринчи голи сифатида рўйхатга киради[53][54][55].
Терма жамоадаги фаолияти

2013-йилнинг 31-июлида Лихтенштейн билан меҳмонда ўтказиладиган ўртоқлик ўйини олдидан Ребич илк бор миллий терма жамоага чақирилди. У ўйинда Ивица Оличнинг ўрнига 63-дақиқада майдонга тушди ва тўрт дақиқа ўтиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг уни бош мураббий Игор Штимаc мақтади[56].
Хорватия У21 терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Нико Ковач келганидан сўнг, Ребич 2013-йил ноябр ойида Исландияга қарши жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи плей-офф ўйинларига чақирилди. У ҳар иккала ўйинда ҳам захирадан майдонга тушди. умумий ҳисобда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 2014-йилги ФИФА Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритди[57][58].
Ребич Бразилияда бўлиб ўтадиган турнир учун Ковачнинг 23 кишилик якуний таркибига киритилди[59]. У Сан-Паулуда мезбонларга қарши ўтказилган очилиш ўйинида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраган учрашувда захирадан майдонга тушган эди[60]. У кейинги икки ўйинда ҳамда хорватлар гуруҳдан чиқиб кетишлари олди Мексикага қарши сўнгги ўйинида майдонда ҳаракат қилади. Карлос Пеняга қарши қўполлиги учун 80-дақиқада майдондан четлатилади[61].
2015-йилнинг июнидан 2017-йилнинг ноябригача Ребич Хорватия терма жамоаси сафида майдонга тушмаган[19]. У бош мураббий Златко Даличнинг Россияда бўлиб ўтадиган 2018-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун якуний таркибига киритилди[62]. Нижний Новгородда Аргентинага қарши иккинчи гуруҳ ўйинида у дарвозабон Вилли Кабалерога қарши ўйинда хатога йўл қўйганидан фойдалангани ҳолда, Хорватиянинг 3:0 ҳисобидаги ғалаба ўйинидаги лик голини киритади[63]. Данияга қарши нимчорак тур учрашувида қўшимча бўлим тугашига яқин гол уриш имконига эга бўлди, лекин Матиас Ёргенсен томонидан қўполлик натижасида тўхтатиб қолинади. Лука Модрич пеналтини амалга ошира олмайди, аммо ўйинда хорватлар ғалаба қозонади[64]. Ребич Лужники стадионида Франсияга 4:2 ҳисобида мағлуб бўлган финал учрашувида 71 дақиқадан сўнг Андрей Крамарич ўрнига майдонга тушади[65].
У ўзининг учинчи халқаро голини 2019-йил 24-март куни Хорватиянинг Евро-2020 саралаш босқичида Будапештда Венгрияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганида киритган эди[66]. У клубда захира ўриндиғига қўйилгандан сўнг, унинг формаси тушиб кетганини саралаш ўйинларида ҳам кўриш мумкин эди, бу эса жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва унинг Европа чемпионати таркибидаги ўрнини хавф остига қўйди[67][68][69][70].
Хорватиянинг 2020—21-йилги Миллатлар лигаси мусобақасидаги иштирокидаги аксарият ўйинларни жароҳатлар туфайли ўтказиб юборганидан сўнг[71], Ребиć терма жамоа бош мураббийи Даличнинг УЭФА Евро 2020 учун мўлжалланган якуний таркибига киритилди. Хорватиянинг Англия ва Чехияга қарши гуруҳ босқичидаги дастлабки иккита ўйинида, Хорватия мос равишда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнагани учун, Ребич Далич томонидан ёмон натижалар кўрсатаёган қанот ҳужумчиси сифатида эмас, балки марказий ҳужумчи сифатида майдонга туширилади[72]. Испанияга қарши 16-тур учрашувида Ребич 38-дақиқада буцасини алмаштириш учун майдондан четга чиқиб туради. Ўшанда Хорватия 1:0 ҳисобида олдинда, Испания эса ҳужумда эди, натижада Пабло Сарабия ҳисобни тенглаштиради. Хорватия қўшимча бўлимдан кейин ўйинда 5:3 ҳисобида мағлуб бўлади[73][74][75][76]. Ушбу кўрсатган каромати учун ўз ватанида қаттиқ танқид қилинганидан сўнг[77][78][79] Ребиć ўзининг Инстаграм саҳифасида Далич ва Хорватия футбол федерациясини танқид қилиб, "Ушбу ҳақиқат (Миллий терма жамоа) сўнгги икки-уч йил давомида бўш эди ва у (Далич) бундай истеъдодли авлоддан фойдалана оладиган ҳеч ким йўқлигидан шахсан афсусдаман", дея пост жойлаштиради. У, шунингдек, хорватиялик экспертларни (аниқроғи Роберт Просинеčки, Горан Влаович ва Антун Самовойскани) истеҳзо билан танқид қилиб, уларга „кўрсатувлар олдидан спритзерни қўйиб юборинглар“ (Просинеčкининг ичкилик билан боғлиқ муаммоларини назарда тутиб)[80] ва „ўрнига Хорватияни қўллаб-қувватланглар“ дея таъкидлайди. Кўп ўтмай у постларни ўчириб ташлайди ва аккаунтини ўчириб қўяди[81][82]. Россия, Словакия ва Словенияга қарши сентабр ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари олдидан Ребич терма жамоага киритилмаганди[83].
Ўйин услуби
Ребиć ўзининг жисмоний кучи ҳамда тўп билан ёки тўпсиз ҳам югуриш тезлиги билан машҳурдир. 2019-йилда у 21.81мпҳлик натижаси орқали Ачраф Ҳакимидан сўнг,Бундеслигадаги энг тезкор иккинчи ўйинчи бўлди."Айнтрахт" сафида тўп сургани ҳолда, соатига 34км/с кўрсаткич билан[84], шунингдек, 2018-йилги жаҳон чемпионатида Криштиану Роналду билан бирга энг тез ўйинчи сифатида эътироф этилади[85]. Унинг дрибблинг қобиляти жуда яхши, айниқса яккама-якка вазиятларда ва қийин вазиятларда тўпни тана кучи билан ҳимоя қила олади[86]. Бироқ, унинг яккама якка курашларда тўпга биринчи етиши унинг ўйинни яхшилай оладиган сифатларидан бири сифатида тилга олинган. Унинг бошқа сифатлари эса унинг аниқ тўп узатишлари, узун паслар ва узоқ масофадан берилган зарбаларнинг аниқлиги, шунингдек, юқори босимли вазиятларда қарор қабул қила олишидир[87]. Тактик жиҳатдан Ребич кўп қиррали форвард (ҳужумчи) бўлиб, у турли тузилмаларда бир нечта позицияларда ҳаракат қила олади. У асосан 4-3-3 ёки 4-2-3-1 ўйин схемаларида чап қанот ҳужумчиси сифатида майдонда ҳаракат қилса-да, 4-4-2 схемасида ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки ёрдамчи ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай олади. „Айнтрахт“нинг 2018—19-йилги мавсумида у 3-4-1-2 тактик схемасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонга тушди ва Лука Ёвич ва Себастян Халлер билан ўзаро ҳужумкор учбурчакни ташкил қилди[88][89]. Ҳужум вазифаларидан ташқари, у ўз жамоасининг ҳимоявий ўйинларида, жумладан, рақибнинг прессинги ёки қарши прессингида иштирок этишга тайёрлиги учун мақтовга сазовор бўлган[87].
Шахсий ҳаёти
2018-йил июн ойида Ребич ўзининг болалик қишлоғи Винжани Донжи аҳолисининг барча қарзларини тўлагани ҳақида хабар берилган эди[90]. 2021-йил феврал ойида Ребич Славонски Бродлик болаларни реабилитация қилиш ва ўқитиш учун янги муассаса қурилишини молиялаштириш учун 10 000 евро хайрия қилди[91][92][93].
Фаолият статистикаси
Клублардаги фаолияти
| Клуб | Мавсум | Лига | Миллий кубокда | Европа | Бошқа | Умумий | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Дивизон | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | ||
| РНК Сплит | 2010-11 | Прва ҲНЛ | 1 | 1 | 0 | 0 | — | — | 1 | 1 | ||
| 2011-12 | Прва ҲНЛ | 20 | 5 | 1 | 0 | 3 | 0 | — | 24 | 5 | ||
| 2012-13 | Прва ҲНЛ | 29 | 10 | 2 | 2 | — | — | 31 | 12 | |||
| 2013-14 | Прва ҲНЛ | 4 | 0 | 0 | 0 | — | — | 4 | 0 | |||
| Умумий | 54 | 16 | 3 | 2 | 3 | 0 | 0 | 0 | 60 | 18 | ||
| Фиорентина | 2013-14 | Сериэ А | 4 | 1 | 1 | 1 | — | — | 5 | 2 | ||
| 2015-16 | Сериэ А | 4 | 1 | 1 | 0 | 2 | 0 | — | 7 | 1 | ||
| Умумий | 8 | 2 | 2 | 1 | 2 | 0 | 0 | 0 | 12 | 3 | ||
| РБ Леипзиг (лоан) | 2014-15 | 2. Бундеслига | 10 | 0 | 1 | 0 | — | — | 11 | 0 | ||
| Ҳеллас Верона (лоан) | 2015-16 | Сериэ А | 10 | 0 | 0 | 0 | — | — | 10 | 0 | ||
| Эинтрачт Франкфурт (лоан) | 2016-17 | Бундеслига | 24 | 2 | 4 | 1 | — | — | 28 | 3 | ||
| 2017-18 | Бундеслига | 25 | 6 | 3 | 3 | — | — | 28 | 9 | |||
| Эинтрачт Франкфурт | 2018-19 | Бундеслига | 28 | 9 | 0 | 0 | 9 | 1 | 1 | 0 | 38 | 10 |
| 2019-20 | Бундеслига | 1 | 0 | 1 | 3 | 4 | 0 | — | 6 | 3 | ||
| Умумий | 78 | 17 | 8 | 7 | 13 | 1 | 1 | 0 | 100 | 25 | ||
| АC Милан (лоан) | 2019-20 | Сериэ А | 26 | 11 | 4 | 1 | — | — | 30 | 12 | ||
| АC Милан | 2020-21 | Сериэ А | 27 | 11 | 1 | 0 | 5 | 0 | — | 33 | 11 | |
| 2021-22 | Сериэ А | 24 | 2 | 3 | 0 | 2 | 1 | — | 29 | 3 | ||
| Умумий | 77 | 24 | 8 | 1 | 7 | 1 | 0 | 0 | 92 | 26 | ||
| Умумий фаолият | 238 | 60 | 22 | 11 | 25 | 2 | 1 | 0 | 286 | 73 | ||
Халқаро майдонларда
| Миллий терма жамоа | Йил | Ўйинлар | Голлар |
|---|---|---|---|
| Хорватия | 2013-йил | 3 | 1 |
| 2014-йил | 5 | 0 | |
| 2015-йил | 2 | 0 | |
| 2016-йил | 0 | 0 | |
| 2017-йил | 2 | 0 | |
| 2018-йил | 14 | 1 | |
| 2019-йил | 8 | 1 | |
| 2020-йил | 2 | 0 | |
| 2021-йил | 6 | 0 | |
| Жами | 42 | 3 | |
| Но. | Сана | Жой | Қопқоқ | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2013-йил 14-август | Рҳеинпарк Стадион, Вадуз, Лихтенштейн | 1 | 2-1 | 3-2 | Дўстона | |
| 2 | 2018-йил 21-июн | Нижний Новгород стадиони, Нижний Новгород, Россия | 18 | 1-0 | 3-0 | 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати | |
| 3 | 2019-йил 24-март | Гроупама Арена, Будапешт, Венгрия | 28 | 1-0 | 1-2 | УЭФА Эвро-2020 саралаши |
Совринлар
Эинтрачт Франкфурт (талаффузи: Айнтрахт Франкфурт)
- А Серия чемпионлиги: 2021-22-йилги мавсум[94];
Хорватия терма жамоаси билан
- ФИФА Жаҳон чемпионати финалчиси: 2018-йил[95].
Шахсий ютуқлар
Орденлар
- Дуке Бранимир ордени: 2018-йил[96].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Cроатиа“. ФИФА (15-июл 2018-йил). 11-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Кузманиć, Драžэн. „Анте Ребиć, имоцки ногометаš у прволигаšу РНК Сплит“ (хорватча). Имоцке новине (28-сентабр 2011-йил). 31-март 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2011-йил.
- ↑ Рупник, Борна. „Наслов и Эуропа прославлжени бодом“ (хорватча). Спортнет.ҳр (21-май 2011-йил). 19-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2011-йил.
- ↑ Рупник, Борна. „Ребиć: Ҳвала Обилиновиćу на лопти“ (хорватча). Спортнет.ҳр (23-май 2011-йил). 19-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2011-йил.
- ↑ Павковиć, Боžо. „Анте Ребиć са Сплитом потписао уговор до 2014. године!“ (хорватча). далмаcижанеwс.cом (31-август 2011-йил). 8-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2011-йил.
- ↑ „Трансфер неwс: Фиорентина cомплете сигнинг оф Cроатиан форwард Анте Ребиc“. СкйСпорц (28-август 2013-йил). Қаралди: 28-август 2013-йил.
- ↑ „АНТЕ РЕБИĆ НА ПРЕДСТАВЛЖАНЖУ 'Настожат ćу бити достожан Батистутиног дреса'“. ЖутарнжиЛист. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
- ↑ „Анте Ребиć дебитирао за Фиорентину у ремижу с Пармом“. Веčэрнжи лист. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
- ↑ Фаринола, Антонио. „Cоппа Италиа, Фиорентина-Чиэво 2–0: И виола волано аи қуарти“ (италянча). Ла Репубблиcа (8-январ 2014-йил). Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Фиорентина-Торино 2–2, Cерcи сбаглиа ал 94' ил ригоре делл'Эуропа“ (италянча). Ла Репубблиcа (18-май 2014-йил). Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Анте Ребиć на посудби у Леипзигу“ (хорватча). Веčэрнжи лист. Қаралди: 4-август 2014-йил.
- ↑ Члоэ_Бересфорд. „Анте Ребиc Жоинс Стругглинг Ҳеллас Верона Он Лоан“ (14-январ 2016-йил). Қаралди: 17-август 2016-йил.
- ↑ Барзизза, Марcо. „Ласагна cонданна ил Верона э риланcиа ил Cарпи версо ла салвезза“ (италянча). Эуроспорт (20-март 2016-йил). Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Анте Ребиc Жоинед Эинтрачт“ (11-июл 2016-йил). 17-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-август 2016-йил.
- ↑ „Неуэ Унбереченбаркеит мит Фабиан, Ребиc унд Cо.“ (олмонча). киcкер Онлине (18-сентабр 2016-йил). Қаралди: 4-июн 2017-йил.
- ↑ „Диэ Wучтбрумме“ (олмонча). Франкфуртер Рунсчау (6-феврал 2017-йил). Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Боруссиа Дортмунд'с Аубамеянг синкс Эинтрачт Франкфурт то ланд cуп“. Тҳе Гуардиан. Пресс Ассоcиатион (27-май 2017-йил). Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Ребиc Баcк ин Франкфурт“. Эинтрачт Франкфурт (31-август 2017-йил). 22-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ 19,0 19,1 Реэвес, Берниэ. „Анте Ребиc: wҳо ис Эинтрачт Франкфурт анд Cроатиа'с ман фор тҳе биг оccасион?“. Бундеслига (21-июн 2018-йил). 2022-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Эинтрачт Франкфурт стун Баерн Мунич то wин ДФБ Cуп финал фор фифтҳ тиме“. Бундеслига (19-май 2018-йил). 2022-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2018-йил.
- ↑ „Cроатиан топ плаер эхтендед унтил 2022“. Эинтрачт Франкфурт (24-август 2018-йил). 10-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-август 2018-йил.
- ↑ Ван Опдорп, Давис. „Wҳй Анте Ребиc ис тҳе ман Эинтрачт Франкфурт неэдед то кеэп“. Деуцче Wелле (11-август 2018-йил). Қаралди: 20-август 2018-йил.
- ↑ „Баерн Мунич тҳраш Эинтрачт Франкфурт то wин ДФЛ-Суперcуп“. Эуроспорт (12-август 2018-йил). Қаралди: 20-август 2018-йил.
- ↑ „Спорт Ребиc ҳат-триcк сендс Франкфурт инто Герман Cуп сеcонд роунд“. Эуроспорт (11-август 2019-йил). 2023-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2019-йил.
- ↑ Киžлин, Славен. „'НЕ РАДИМО НА НЖЕГОВОМ ПОВРАТКУ, НЕ ТРЕБА НАМ НИТКО!' Из клуба кожи же могао бити жедини Ребиćэв спас стигла нажгора могуćа порука за наšэг нападаčа“ (хорватча). Спорцке новости (6-январ 2020-йил). Қаралди: 19-январ 2020-йил.
- ↑ „ВИДЕО: ЛУДНИCА НА САН СИРУ, АНТЕ РЕБИĆ ЖУНАК ВЕЛИКОГ ПРЕКРЕТА! Уšао у игру, одмаҳ забио за изжеднаčэнже, а онда у заднжим секундама и за побжеду“ (хорватча). Спорцке новости (19-январ 2020-йил).
- ↑ „Матч Репорт | 2019-20 | 21ª Матч Дай | Лега Сериэ А“. 26-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июн 2022-йил.
- ↑ Ҳафез, Шамоон. „Интер Милан 4–2 АC Милан“. ББC Спорт (9-феврал 2020-йил).
- ↑ „РЕБИĆ ДОВЕО РОССОНЕРЕ У ВОДСТВО, РОНАЛДО ИЗЖЕДНАČИО У ПОСЛЖЕДНЖИМ ТРЕНУCИМА Нова брилжантна утакмиcа Ватреног у дресу Милана у дербижу на Сан Сиру“ (хорватча). Спорцке новости (13-феврал 2020-йил). Қаралди: 14-феврал 2020-йил.
- ↑ „АНТЕ РЕБИĆ НОВИМ ГОЛОМ ПОТВРДИО СЖАЖНУ ФОРМУ, ТРЕНЕР МИЛАНА НАКОН УТАКМИCЕ ПОРУČИО 'Деčки немажу за čиме žалити, али због жедне сам ствари жако лжут'“ (хорватча). Спорцке новости (14-феврал 2020-йил).
- ↑ „АНТЕ РЕБИĆ СВОЖИМ ПРЕДСТАВАМА ЗАЛУДИО НОГОМЕТНУ ИТАЛИЖУ! СА СВИҲ СТРАНА СТИŽУ ПОҲВАЛЕ НА РАČУН ВАТРЕНОГ 'Он же постао златни čовжек у нападу Милана'“ (хорватча). Спорцке новости (14-феврал 2020-йил).
- ↑ „ВИДЕО: АНТЕ РЕБИĆ СТРИЖЕЛАC ЗА ПОБЖЕДУ МИЛАНА Погледажте како же забио свож пети гол у исто толико утакмиcа!“ (хорватча). Спорцке новости (17-феврал 2020-йил).
- ↑ „УСПОН СЕ НАСТАВЛЖА: ИБРАҲИМОВИĆЭВ ЭФЕКТ ПРИЖЕ, РЕБИĆЭВ УČИНАК САДА Ҳрват же таж кожи гура великана према наприжед!“ (хорватча). Спорцке новости (18-феврал 2020-йил).
- ↑ „Ребиć экспресно добио cрвени због кунг-фу ударcа, Роналдо промаšио пенал!“ (ҳр). Гол.ҳр (12-июн 2020-йил).
- ↑ Фишер. „Лазио 0-3 АC Милан: Рутҳлесс Россонери ҳанд Лазио тҳеир фирст ҳоме дефеат оф тҳе сеасон“ (эн). СемпреМилан (4-июл 2020-йил).
- ↑ „АC Милан вс. Жувентус - Фоотбалл Матч Суммарй - 7-июл 2020-йил - ЭСПН“ (инглизча). ЭСПН.cом. Қаралди: 7-июл 2020-йил.
- ↑ „АНТЕ РЕБИC“. АС (2-август 2020-йил). Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „CОМУНИCАТО УФФИCИАЛЕ: АНТЕ РЕБИĆ“ (италянча). АC Милан (12-сентабр 2020-йил).
- ↑ Ҳина. „ВИДЕО: Грозан пад Анте Ребиćа, позната теžине озлжеде, Милан веć траžи новог нападаčа!?“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (27-сентабр 2020-йил).
- ↑ Ҳина. „Видео: Погледажте велики Ибра шоw! Маэстрална асистенcижа па šкариcе за побжеду на додаванже Ребиćа!“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (1-ноябр 2020-йил).
- ↑ „ВИДЕО: Ребиć забио овосезонски првиженаc у дербижу кола и изборио жеданаэстераc, Милан драматиčно славио“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (23-декабр 2020-йил). Қаралди: 23-декабр 2020-йил.
- ↑ „Анте Ребиć позитиван на коронавирус, Миланов двожаc пропуšта велики дерби против Жувентуса“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (6-январ 2021-йил). Қаралди: 6-январ 2021-йил.
- ↑ „ВИДЕО: Жуве потопио Милан! Погледажте потезе веčэри - пета, гол у раšлже, па эксплозижа 'новог Златана'“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (6-январ 2021-йил). Қаралди: 6-январ 2021-йил.
- ↑ „Видео: Фантастиčан гол Анте Ребиćа за побжеду Милана, али потом и озлжеда! Озлижедио се и Ибраҳимовиć...“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (28-феврал 2021-йил). 19-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-март 2021-йил.
- ↑ „Погледажте спектакуларан погодак Ребиćа! Милан разбио Жуве, Анте уšао умжесто Златана и забио голčину“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (9-май 2021-йил). 10-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-май 2021-йил.
- ↑ Знаор. „Ребиć раставио Торино на просте факторе: Ҳат-триcк у 12 минута!“ (хорватча). 24сата (12-май 2021-йил). 19-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-май 2021-йил.
- ↑ „АНТЕ РЕБИC“. АС (24-май 2021-йил). Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „Ребиć с движе асистенcиже сруšио Лазио. Эво како же намжестио гол Ибраҳимовиćу“ (хорватча). Индех.ҳр (12-сентабр 2021-йил). Қаралди: 13-сентабр 2021-йил.
- ↑ „ЛИВЕРПООЛ - МИЛАН 3:2 Ребиć забио првиженаc у ЛП-у, Милан пао након преокрета“ (хорватча). Индех.ҳр (15-сентабр 2021-йил). Қаралди: 15-сентабр 2021-йил.
- ↑ „ЖУВЕНТУС В АC МИЛАН: АЛЛ ТҲЕ НУМБЕРС“. аcмилан. Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ Фишер. „Гиорнале: Милан жугглинг мултипле инжуриэс агаин - латест он Ребиc, Cалабриа, Маигнан анд Томори“ (24-ноябр 2021-йил). Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „АC МИЛАН СИНК ВЕНЕЗИА АТ ТҲЕ ПЕНЗО“. аcмилан. Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „САЛЕРНИТАНА В АC МИЛАН: ТҲЕ СТАТС ФРОМ ТҲЕ ГАМЕ“. аcмилан. Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „Салернитана 2-2 АC Милан“. семпремилан (19-феврал 2022-йил). Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „А ДРАW ИН САЛЕРНО“. аcмилан. Қаралди: 19-феврал 2022-йил.
- ↑ „Šтимcу же Анте Ребиć нови адут за Маракану“. Веčэрнжи лист. Қаралди: 16-август 2013-йил.
- ↑ „Иcеланд 0–0 Cроатиа“. ББC Спорт (15-ноябр 2013-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ „Cроатиа 2–0 Иcеланд“. ББC Спорт (19-ноябр 2013-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ „Cроатиа сқуад фор 2014 Wорлд Cуп: тҳе 23 чосен бй Нико Коваc“. Тҳе Гуардиан (5-июн 2014-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ Смитҳ, Бен. „Бразил 3–1 Cроатиа“. ББC Спорт (12-июн 2014-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ Сангҳера, Мандеэп. „Cроатиа 1–3 Мехиcо“. ББC Спорт (23-июн 2014-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ „Wорлд Cуп 2018: Дежан Ловрен намед ин стронг Cроатиа сқуад“. ББC Спорт (4-июн 2018-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ Жамес, Стуарт. „Аргентина он бринк ас Анте Ребиc спаркс роут то пут Cроатиа тҳроугҳ“. Тҳе Гуардиан (21-июн 2018-йил). Қаралди: 22-июн 2018-йил.
- ↑ Ҳйтнер, Давид. „Cроатиа сенд Денмарк оут оф Wорлд Cуп афтер Субасиc ҳероиcс ин шоотоут“. Тҳе Гуардиан (1-июл 2018-йил). Қаралди: 2-июл 2018-йил.
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Франcе 4–2 Cроатиа“. ББC Спорт (15-июл 2018-йил). Қаралди: 18-июл 2018-йил.
- ↑ Оливари, Даворин. „ФОТО: ҲРВАТСКА ПАЛА У БУДИМПЕŠТИ! МАĐАРИ ВЕЛИКИМ ПРЕОКРЕТОМ СТИГЛИ ДО ПОВИЖЕСНЕ ПОБЖЕДЕ Ребиć наčэо домćине, а онда же све кренуло у кривом смжеру!“ (хорватча). Спорцке новости (24-март 2019-йил). Қаралди: 19-январ 2020-йил.
- ↑ Германижак/И.А.С.. „(КРАЖ) Азербаждžан - Ҳрвацка 1:1“ (хорватча). Германижак (9-сентабр 2019-йил). Қаралди: 19-январ 2020-йил.
- ↑ Антолиć, Драžэн. „ОТКРИВАМО ДВИЖЕ НЕМОГУĆЭ ДИЛЕМЕ ЗЛАТКА ДАЛИĆА Мало тко би Влаšиćу дао предност пред 'институcижом ҲР ногомета', а двожба у нападу жоš же теžа...“ (хорватча). Спорцке новости (7-октабр 2020-йил). Қаралди: 19-январ 2020-йил.
- ↑ Оливари, Даворин. „НАПОКОН ЖЕ ГОТОВО, ҲРВАТСКА РИЖЕТКО ВИĐЭНИМ ПРЕОКРЕТОМ ИЗБОРИЛА ЭУРО! Словаcи су забили, а онда же Златко Далиć повукао потез квалификаcижа“ (хорватча). Спорцке новости (16-ноябр 2019-йил). Қаралди: 19-январ 2020-йил.
- ↑ Маттеони, Роберт. „НАЖТЕŽИ ДАНИ У КАРИЖЕРИ ДАЛИĆЭВОГ СТАРТЕРА Анти Ребиćу виси наступ на Эуру!“ (хорватча). Спорцке новости (4-январ 2020-йил). Қаралди: 19-январ 2020-йил.
- ↑ Добриниć. „Приčа с Антом Ребиćэм поčэла же пуно раниже? Жедна реčэниcа Златка Далиćа же свима промакнула“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (2-июл 2021-йил). 2-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-июл 2021-йил.
- ↑ Топиć. „Далиć же потроšио све алибиже“ (хорватча). Телеспорт (19-июн 2021-йил). 19-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2021-йил.
- ↑ „ВИДЕО: Пожавила се нова снимка Ребиćэвог потеза, приказуже реакcижу нжега и Далиćа кад же пао гол“ (хорватча). Гол.ҳр (29-июн 2021-йил). 29-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июн 2021-йил.
- ↑ „Ребиćэв потез ҳит на интернету: Ове су šале синоć круžиле по cижелож Ҳрвацкож“ (хорватча). Гол.ҳр (29-июн 2021-йил). 29-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июн 2021-йил.
- ↑ „ВИДЕО: Погледажте šто се тоčно догодило! Ребиć миженжа копаčке па уз Далиćа гледа како примамо гол“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (29-июн 2021-йил). 29-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2021-йил.
- ↑ „Марcа открива šто се догаđало на полувремену око Ребиćа: Сломио се“ (хорватча). Индех.ҳр (29-июн 2021-йил). 9-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2021-йил.
- ↑ Журиšиć. „Нека гори Ребиć“ (хорватча). Телеспорт (3-июл 2021-йил). 3-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июл 2021-йил.
- ↑ Лугонжиć. „Далиć эксклузивно: "Неки су играčи потроšили кредите. Морам шватити да сам погрижеšио"“ (хорватча). Гол.ҳр (29-июн 2021-йил). 29-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2021-йил.
- ↑ ҲИНА. „Далиć: Док ми миженжамо копаčке и пижемо воду, противник нам забижа“ (хорватча). Индех.ҳр (28-июн 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2021-йил.
- ↑ Карин. „Фражери из репрезентаcиже, одрастите“ (хорватча). Индех.ҳр (30-июн 2021-йил). 30-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2021-йил.
- ↑ „Ребиć: Ми смо говно заднже 2-3 године. Нисмо имали никога да искористи ову генераcижу“ (хорватча). Индех.ҳр (30-июн 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2021-йил.
- ↑ „Ребиć прозвао Просинеčког, Влаовиćа и "ТВ струčЛжаке"“ (хорватча). Индех.ҳр (30-июн 2021-йил). Қаралди: 30-июн 2021-йил.
- ↑ „Златко Далиć обжавио први попис играčа након Эура! На нжему нема Ребиćа, али ту су Соса, Ливажа...“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (16-август 2021-йил). 16-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-август 2021-йил.
- ↑ „Wҳо аре тҳе тен фастест плаерс ин тҳе Бундеслига?“.
- ↑ „Тҳе 20 фастест плаерс ат тҳе Wорлд Cуп - феатуринг 4 Энгланд старс“. Даилй Миррор (6-июл 2018-йил).
- ↑ „Анте Ребиc 2019/20 - сcоут репорт“ (16-август 2019-йил).
- ↑ 87,0 87,1 „Анте Ребиc инсигҳт: Сcоутинг репорт, статистиcал cомпарисон, ратинг анд море…“ (3-сентабр 2019-йил).
- ↑ „Сите ис ундергоинг маинтенанcе“ (31-июл 2020-йил).
- ↑ Ферраззи. „Ребиc, че дуттилитà: пуò фаре ла прима пунта, ла сеcонда э анче ил треқуартиста“ (италянча). Милан Неwс (11-август 2019-йил). Қаралди: 18-феврал 2020-йил.
- ↑ „Анте Ребиć платио кредите свим мжеšтанима свог родног села“ (хорватча). www.новизивот.нет (14-июл 2018-йил). 12-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2021-йил.
- ↑ Лаwлесс. „АC Милан'с Анте Ребиc Ис Оне Оф Тҳе Мост Генероус Фоотбаллерс Ин Тҳе Wорлд“ (инглизча). Спорт Библе (18-феврал 2021-йил). 18-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-феврал 2021-йил.
- ↑ Фишер. „Анте Ребиc шоwс инcредиблй генероситй то ҳелп ресиденц оф ҳис ҳоме виллаге ин Cроатиа“ (инглизча). Семпре Милан (18-феврал 2021-йил). 18-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-феврал 2021-йил.
- ↑ „Ребиć же свима у селу отплатио кредите, а сада же поновно уčинио дивно джело“ (хорватча). Новизивот (17-феврал 2021-йил). 17-феврал 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-феврал 2021-йил.
- ↑ „Милан Сеcуре 1ст Сериэ А Титле ин 11 Еарс“. неwс18.cом (23-май 2022-йил). Қаралди: 23-май 2022-йил.
- ↑ МcНултй. „Франcе 4–2 Cроатиа“. ББC (15-июл 2018-йил). Қаралди: 15-июл 2018-йил.
- ↑ „Неwс: Пресидент Деcоратес Cроатиан Натионал Фоотбалл Теам Плаерс анд Cоачинг Стафф“. Оффиcе оф тҳе Пресидент оф тҳе Републиc оф Cроатиа (13-ноябр 2018-йил). — „тҳе Ордер оф Принcе Бранимир wитҳ Риббон wас аwардед то Мр. Анте Ребиć...“. 9-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-январ 2019-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Анте Ребиć“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- {{CФФ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- {{ФИФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- 21-sentyabrda tugʻilganlar
- 1993-yilda tugʻilganlar
- CFF player template missing ID and not in Wikidata
- FIFA player template missing ID
- UEFA player template missing ID
- Yashayotgan insonlar
- Alifbo boʻyicha futbolchilar
- Xorvatiyalik erkak futbolchilar
- RNK Split futbolchilari
- ACF Fiorentina futbolchilari
- RB Leipzig futbolchilari
- Hellas Verona FC futbolchilari
- Eintracht Frankfurt futbolchilari
- AC Milan futbolchilari
- Beşiktaş J.K. futbolchilari
- US Lecce futbolchilari
- HNK Hajduk Split futbolchilari
