Антенналар — ўргимчаксимонлардан бошқа ҳамма бўғимоёқлилар бошидаги бир жуфт мўйловлар. Қисқичбақасимонларда кўпинча сезги органи, шохдор мўйловлиларда ҳаракатланиш вазифасини бажаради. Антенналар ҳашаротларда жуда хилма-хил (қилсимон, тароқсимон, елпиғичсимон, пластинкасимон ва бошқалар) бўлиб, ҳид билиш, туйғу, таъм билиш, эшитиш, ҳарорат, намликни сезиш ва бошқа вазифани бажаради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил