Антҳонй Бургесс (талаффузи: Энтони Бёржесс[1]; тўлиқ исми — Жоҳн Антҳонй Бургесс Wилсон (талаффузи: Жон Энтони Бёржесс Уилсон), шунингдек Жосепҳ Келл (талаффузи: Жозеф Келл) номи билан танилган; 1917-йил 25-феврал, Манчестер — 22-ноябр, 1993-йил Лондон) — инглиз ёзувчиси ва адабиёцҳуноси (адабиёт тадқиқотлари, хусусан, Шакеспеаре ва Жойс асарлари билан шуғулланган), мусиқа (симфония, балет ва опера) яратиш, бадиий таржима ва публицистика билан ҳам шуғулланган.  Бургесснинг энг машҳур асари дистопик-психологик „Мурватли апелсин“ романидир.

Ҳаёти

Жоҳн Антҳонй Бургесс Wилсон 1917-йил 25-февралда Манчестер шаҳрида католик оиласида туғилган. Бургесснинг отаси ҳисобчи бўлиб ишлаган, шунингдек, кечки пайт пабда пианино чаларди.  Бургесснинг онаси Антҳонй икки ёшлигида грипп пандемияси вақтида вафот этганидан сўнг, отаси 1922-йилда паб эгаси билан оила қуради ва тамаки бизнеси билан шуғулланади.  Болани холаси, кейин ўгай онаси тарбиялаган.  Унинг отаси 1938-йилда 55 ёшида мерос қолдирмай вафот этади.

Бургесс Ксавериан коллежи ва Манчестер университетида таҳсил олган, уни 1940-йилда тугатган ва у ерда инглиз тили ва адабиёти ва тарихи бўйича маърузалар курсини ўқий бошлаган.  Иккинчи жаҳон уруши пайтида Бургесс армияда хизмат қилган.

1942-йилда Бургесс Ллеwела Ишерwоод Жоҳнсга билан оила қуради. Лекин Луэлла Ишерwоод 1968-йилда жигар сиррозидан вафот этади. 1946-йилдан 1950-йилгача Бургесс Бирмингем университетида дарс берган, Таълим вазирлигида ва Банбури мактабида ишлаган. 1954-йилда Малай Федерациясида, 1958-йилда Брунейда таълим инспектори бўлиб ишлайди.

1959-йилда Антҳонй Бургесс дарс бераётган вақтида хушидан кетиб йиқилади. Бургессга мия шиши ташхиси қўйилади. Шифокорлар  унинг бир-йилдан кўпроқ умри қолганлиги ҳақида айтишади. Бу воқеа Бургесснинг ёзишни бошлашига туртки бўлди. Ўшандан бери у 50 дан ортиқ китобларни нашр этди, жумладан, энг машҳур „Эндерби тетралогияси“ ва „Мурватли апелсин“ романларидир.

1960-1964-йиллар оралиғида Бургесс 11 та роман ёзган.

Унинг энг машҳур асари „Мурватли апелсин“, зўравонлик, ирода эркинлиги ва ахлоқ каби мавзуларга бағишланган. Ушбу машҳур роман асосида Станлей Кубриcк томонидан филм сур’атга олинади.

Бургесс кўп тилларда эркин сўзлаша олган: рус, немис, испан, италян, уэлс, япон ва ўз она тили инглиз тилида.

Бургесс 1993-йил 22-ноябрда Лондонда ўпка саратонидан вафот этди.

Манбалар

  1. ↑ „антҳонй-бургесс – Дефинитион, пиcтурес, пронунcиатион анд усаге нотес“. Охфорд Адванcед Леарнер'с Диcтионарй. 2019-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-август.