Антибиотиклар (анти-қарши ва биос-ҳаёт) — баъзи микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар), ҳайвон тўқималари ва айрим юксак ўсимликлар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ва турли хил микро-бларнинг ўсиши ҳамда ривожланишини тўхтатадиган органик моддалар. Антибиотиклар терминини Америка олими З. Ваксман микробларда ҳосил бўлиб, бошқа микро-бларга қарши таъсир этадиган моддаларга нисбатан таклиф этган. Антибиотиклар касаллантирувчи (патоген) микроблардаги моддалар алмашинувини бузиб, уларни ўлдиради ёки ўсишини тўхтатади. Антибиотиклар турли микробларга турлича таъсир этади. Масалан; бир антибиотик маълум бир микробга кучли таъсир этгани ҳолда, бошқа микробга кучсиз таъсир қилади ёки бутунлай таъсир қилмайди; Антибиотикларнинг кўпчилиги фақат микробларни эмас, балки одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини (тўқима ва ҳужайраларини) ҳам емиради. Шунинг учун тиббиёт, ветеринария ва ўсимликшуносликда унинг фақат зарарли микробларни ўлдирадиган, аммо одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини емирмайдиган турларигина ишлатилади. Биринчи антибиотик препарат (тиротрисин)ни 1939-йилда Дюбо тупроқда яшовчи Баcиллус бревис номли бактерия олишга Муяссар бўлди. 1941-йилда инглиз олими Х. Флори билан Антибиотиклар Флеминг моғор замбуруғи (Пениcилиум пошит)нинг булон филтратидан пенициллин, Г. Ф. Гаузе ва М. Г. Бражникова 1942-йилда тупроқ бактерияларидан грамицидин, З. А. Ваксман 1944-йилда Стрептомйcес грисеус номли замбуруғдан стрептомицин олишга муяссар бўлди. Ҳозиргача Антибиотикларнинг 2000 дан ортиқ тури аниқланди ва бу иш давом эттирилмоқда. Амалиётда фақат 10 — 20 таси (пенициллин, стрептомицин, окситетрациклин, сефалоридин, эритромицин, левомисетин ва бошқалар) қўлланилмоқда. Антибиотиклар турли микроорганизмларга бир қадар ўзига хос таъсир кўрсатади. Масалан, пенициллин граммусбат микроорганизмларга, стрептомицин эса, аксинча, грамманфий микроорганизмларга кучлироқ таъсир этади. Таъсир доираси кенг Антибиотиклар, мас, тетрациклинлар бир қанча бактерияларга қарши таъсир қилади. Пенициллиннинг таъсири микроб ҳужайраси деворининг синтезини тормоз қилишга боғлиқ эканлиги маълум. Бошка бир кагор Антибиотиклар микроб ҳужайрасида оқсиллар ва нуклеин кислоталар биосинтезининг махсус босқичларига аралашади. Антибиотиклар стафилококк ва стрептококклар пайдо қиладиган септик касалликлар, зотилжам, ич терлама, тошмали терлама, вабо, сил каби турли юкумли касалликларни даволаш ва оддини олиш учун кучли воситадир. Улар айниқса нафас йўллари, меъда, ичак, сийдик йўли ва жинсий аъзолар касалликларини даволашда яхши наф беради. Баъзи Антибиотиклар парранда, чўчқа ва бузоқлар ўсишини тезлатиш, овқатнинг ўзлаштирилишини орттириш мақсадида уларнинг асосий овқатига қўшимча қилиб берилади. Антибиотиклар ҳужайрага танлаб тормозловчи таъсир кўрсатганидан биокимёвий жараёнларнинг айрим босқичларини, ҳужайра ўсишини таъминлайдиган ДНК, РНК, оқсиллар ва ҳужайра девори синтези ҳамда функсияси орасидаги муносабатларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Улардан озиқ-овқат саноатида (консервалаш) ҳам кенг фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигида — ўсимликларни замбуруғли ва бактериал касалликлардан ҳимоя қилиш учун ишлатилади (қаранг Микробиологик ҳимоя усули). Касаллик қўзғатувчиларга таъсир қилиш тарзига қараб Антибиотиклар бевосита таъсир этувчи Антибиотиклар; касаллик қўзғатувчилар ажратган токсинларни нейтралловчи Антибиотиклар; хўжайин ўсимликка таъсир этувчи Антибиотиклар; ўсимлик танасида юқори фаол моддаларга айланадиган ва ўсимликларнинг касалликларга чидамлилигини оширадиган (билвосита таъсирга эга) Антибиотикларга бўлинади. Стрептомицин, террамицин, дигидрострептомисин, гризеофулвин (гризовин), анизомицин, омфотерпсин, филицин ва бошқа самарали Антибиотикларга киради. Триходермин ғўзанинг вертициллёз вилти ва қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликлари: ҳимояланган тупроқса бодринг, помидор илдиз чириши, картошка ризоктониози, буғдой гелминтоспориози, маккажўхори қоракуяси ва бошқа қарши курашда ишлатилади. Триходерманинг Тошкент штамми асосида триходермин олиш технология си ишлаб чиқилган. Адан дустлар билан упалаш ва кўчат материаллари (кўчат, қаламча, туганак, уруғ)ни эритмаларда ҳўллаш билан фойдаланилади. Антибиотиклар ўсимлик танасига осон ўтади ва тарқалади, кучсиз (0,1 — 0,01 — 0,001 ва ундан кам) консентрацияларда таъсир этади. Антибиотиклар пуркаб ишлатилганда баргларга сўрилишини кучайтириш мақсадида эритмага глицерин, сорбитон, диэтиленгликол қўшилади.

Адабиётлар

  • Антибиотики и антибиоз в сел-ском хозяйстве, М., 1981.

Ўзув Зокиров, Абдураҳим Ҳакимов.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил