Antidotlar
Антидотлар, зиддизаҳарлар (юнонча: антидотон — заҳарга қарши) — организмга ҳар хил йўллар билан кирган заҳарли моддаларни заҳарсизлантирувчи кимёвий моддалар. Улар хилма-хил бўлиб, заҳарланган организмга турли (ичиш, суртиш ва ҳоказо) йўллар билан юборилади. Организмга кирган заҳар қонга шимилиб улгурмасдан уни чиқариб юбориш ёки нейтраллаш чораси қурилади: меъда ювилади, Антидотлар юборилади (мас, одам кис-лоталардан заҳарланганда натрий карбонат, магний оксид каби ишқорлар, ишқорлардан заҳарланганда эса лимон кислота ёки лимон шираси, сирка, суюлтирилган сирка кислота ва бошқа ичирилади), Заҳар қонга шимилиб кетган бўлса, нейтралланади ёки заҳарсизлантирилади: қонга глюкоза юборилади ва махсус чоралар кўрилади, мас, мишяк (арсен)ли моддалар (люизит), оғир металл тузлари (сулема ва бошқалар)дан заҳарланганда қонга унитиол, парацетамолдан заҳарланганда ацетисистеин, сианидлардан заҳарланганда амилнитрит, фосфорорганик моддалар (хлорофос ва бошқалар), заҳарли қўзиқорин (мускарин) дан заҳарланганда атропин юборилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |