Antiferromagnetizm
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2024-10) |
Антиферромагнетизм — кристалл моддалар (антиферромагнетиклар)нинг магнит ҳолатларидан бири; бунда кристалл панжаранинг қўшни тугунларидаги атом (ион) ларнинг магнит моментлари антипараллел (бир-бирига қарама-қарши) йўналган, шунинг учун модданинг магнитланиши умуман кам бўлади. Антиферромагнетизм ташқи магнит майдон йўқлигида ва температура унча юқори бўлмаганда юз беради. Ферромагнетизмдан фарқли равишда ташқи майдон йўқлигида антиферромагнетикнинг қўшни элементар магнетиклари ўзаро мувозанатлашади ва натижавий магнетизм нолга тенг бўлади. Антиферромагнетик ташқи майдонга жойлаштирилгандагина натижавий майдон нолдан фарқли бўлиши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |