Antifon
Антифон (юн. антипҳонос — жавобан садоланувчи; анти — қарши ва пҳон — овоз, товуш) — икки хорнинг ёки яккахон хонанда билан хорнинг навбатма-навбат куйлаши. Келиб чиқишига кўра юнон фожиаси билан боғлиқ бўлиб, унда хор иккига ажралиб куйлаган. Кейинчалик турли черков хорларига, жумладан христиан диний-мусиқий маросимига киритилган. Антифон услуб сифатида Европа композиторларининг кўп асарларида қўлланган. Ўзбек халқи мусиқасида ҳам Антифон услуби мавжуд, айниқса, анъанавий катта ашула, ялла ва бошқа ижрочилигида кузатилади. „Шашмақом“нинг айтим йўлларини ижро этишда яккахон билан бир гуруҳ хонандалар ёки аёллар билан эркакларнинг навбатма-навбат куйлаши ҳам Антифон ҳисобланади. М. Бурҳонов, С. Бобоев, Б. Умиджонов ва бошқа ўзбек композиторларининг жўрсиз хор учун яратган асарлари ҳам Антифонга мисол бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |