Антифризлар

Антифризлар (анти … ва инг. фреэзе -музлатиш) — анча паст (- 75° дан 0° гача) температурада музламайдиган суюқликлар; 0° температурадан паст температурада ишлайдиган инки ёнув двигатели ва бошқа турли қурилмаларнинг совитиш тизимларида ишлатилади. Иссиқлик ҳажми, иссиқлик ўтказувчанлиги, қайнаш ва алангаланиш температураси юқори; паст температурада қовушқоқлиги кам. Антифризлар совитиш тизими деталларини занглатмаслиги, шланглар ва қистирмалар материалларини емирмаслиги керак. Шунинг учун антифризлар этиленгликол, глицерин, баъзи спиртларнинг сувдаги эритмаси ва бошқа органик бирикмалардан тайёрланади. Кўпроқ этиленгликолнинг сувдаги эритмаси ишлатилади. Унинг музлаш температураси — 65° гача.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил