Антигона

Антигона — юнон афсонасига кўра, худолар иродаси билан мудҳиш гуноҳ иш қилиб қўйган Фива давлати шоҳи Эдипнинг қизи. Антигона отаси билан қувғинликда унинг азоб-уқубатларига шерик бўлиб юради. Антигона отаси вафотидан кейин ватанига қайтиб келади. Фивага қарши қурол кўтарган укаси Полиник жасадини, шоҳ Креонтнинг тақиқлашига қарамай, дафн қилади. Шундан кейин шоҳ буйруғи билан Антигона мақбарага қамаб қўйилади ва шу ерда у ўзини ҳалок этади. Софокл ва бошқа муаллифларнинг асарларида Антигона образи ота-онага муҳаббат ва олижаноб фидокорлик рамзи сифатида талқин этилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил