Антиклинорий (анти … ва юн. клино — оғдираман ва орпос — тоғ) — Ер пўсти геосинклинал областининг узоқ вақт кўтарилиши натижасида вужудга келадиган йирик (бир неча ўн километр ва юз километрга чўзилган) ва мураккаб антиклинал шаклдаги бурма. Антиклинорий қанот бурмаларида пайдо бўлган бир неча катор майда бурмалар баъзан силжималар бўлгани туфайли мураккаблашади. Кўпинча, Антиклинорийнинг марказий (устки) қисмида интрузив жинслар бўлади. Чатқол тизмаси Антиклинорийга мисол бўла олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил