Антиливан — Сурия билан Ливандаги тоғлар. Узунлиги қарийб 100 километр, баландлиги 2814 метр гача (Аш-Шайх тоғи). Ер юзаси платодан иборат, ғарбий томони тик, шарқий томони зинапояга ўхшаб пасайиб боради. Оҳактош ва қумтошдан иборат. Шарқида чала чўл ўсимликлари, ғарбий тоғ ён бағри ва водийларда доим яшил дуб ўсади. Антиливандан Дамашқ — Байрут автомобил йўли ва темир йўл ўтган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил