Антилия — Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги миллиардерлар даҳасидаги хусусий қароргоҳ[3] Атлантика океанидаги афсонавий Антилиа ороли шарафига номланган[4][5]. Бино ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани ва унинг оиласига қарашли бўлиб, улар бу ерга 2011-йилда кўчиб келишган. Осмонўпар бино дунёдаги энг катта ва энг замонавий хусусий уйлардан бири бўлиб, 27 қаватдан иборат. Баландлиги 173 метр (568 фт), майдони эса 37,000 сқуаре метре (400,000 кв фт)га тенг. Учта вертолёт майдончаси, 168 автомобилга мўлжалланган гараж, балл зали, 9 та тезюрар лифт, 50 ўринли театр, терасли боғлар, бассейн, курорт, соғлиқни сақлаш маркази, ибодатхона ва қор хонаси каби қулайликларга эга[6][7]. Бинода 600 нафар доимий хизматчилар ишлайди.

Антилия
Умумий маълумот
Мақоми Қурилиши тугалланган
Жойлашуви Алтамоунт Роад, Cумбалла Ҳилл, Мумбай
Мамлакат Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Координаталар 18°58′05″Н 72°48′34″Э / 18.9681°Н 72.8095°Э / 18.9681; 72.8095
Нархи $ 2.6 млрд.[2]
Эгаси Мукеш Амбани
Баландлиги 173 м (568 фт)
Техник ҳолати
Қаватлар сони 27
Лифтлар сони 10
Дизайн ва конструксия
Меъмор Перкинс & Wилл[1]
Асосий пудратчилар Леигҳтон Асиа

Антилиянинг меъморий дизайни лотус ва қуёш чизиғига ҳамоҳанг қилиб яратилган. Бинонинг юқори олти қавати хусусий тўлиқ қаватли турар-жой майдони сифатида ажратилган. Шунингдек, у 8 балли зилзилага бардош бера оладиган қилиб қурилган[8].

2014-йил ҳолатига кўра, бино дунёдаги энг қиммат шахсий турар жой мажмуаси эди. Релианcе Индустриэс маълумотларига кўра унинг қурилишига тахминан 50-70 млн. доллар сарфланган. ОАВ хабарига кўра Мумбайда ер нархининг ошиши сабабли бино нархи 1-2 млрд. АҚШ долларига бахоланган[4].

Майдони

Антилиа биноси ўзи жойлашган ҳудуддаги энг катта бинодир.

Бино қурилишидан аввал бу ерда майдони 4,532-сқуаре-метре (1.120-акр) бўлган, Вакф кенгаши томонидан бошқариладиган хайрия ташкилотига тегишли „Cурримбҳой Иброҳим Кҳожа Ятеэмкҳана“ номли болалар уйи жойлашган эди. Болалар уйига 1895-йилда Cурримбҳой Эбраҳим асос солган[9]. 2002-йилда фонд бу ерни сотиш учун рухсат сўради ва хайрия комиссари уч ойдан кейин керакли рухсатни берди. Хайрия фонди кам таъминланган болаларини ўқитиш учун ажратилган ерни 2002-йил июл ойида Мукеш Амбани назоратидаги „Антилиа Cоммерcиал Привате Лимитед“ тижорат ташкилотига ₹) 2.6 млн. АҚШ долларига сотди[10]. Ўша пайтдаги ернинг бозор қиймати камида 19 млн. доллар ₹трлн) эди[11][12][13]

Ушбу ерни сотиш „Вақф тўғрисидаги қонун“нинг[14] 51-бандига[15] кўра мумкин эмас эди, бу эса ҳар қандай бундай ер сотиш жароёни Махараштра штати вақфлар кенгаши рухсатидан кейингина амалга оширилишини талаб қиларди. Вақф вазири Навоб Малик ва Махараштра ҳукуматининг солиқ департаменти бу ерни сотилишига қарши чиқди. Шундай қилиб, ерни сотиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарилди. Вақф кенгаши ҳам дастлаб келишувга қарши чиқди ва ушбу қарорига эътироз билдириш учун Олий судга ариза берди. Олий суд аризани рад этар экан, Вақф кенгашидан Бомбай Олий судига мурожаат қилишни сўради. Бироқ, Вақф кенгаши ўз эътирозини қайтариб олганидан сўнг, шартнома ўз кучида қолди.

2011-йил июн ойида Иттифоқ ҳукумати Махараштра ҳукуматидан ушбу ишни Марказий Тергов Бюросига топшириш масаласини кўриб чиқишни сўради.[16][17][18][19] Ўн йил ўтгач, Абдул Матин томонидан болалар уйи ва хайрия комиссарининг берган рухсатига қарши даъво аризаси берган[20]. 2018-йилда иш суднинг махсус ҳай’ати томонидан кўриб чиқилган[21][22].

Дизайн ва қурилиш

Осиёнинг энг бадавлат оиласи бўлмиш Амбанилар оиласи[23][24].

Бино АҚШнинг иккита архитектура фирмаси Чикагода жойлашган Перкинс &амп; Wилл[1] ва Лос-Анжелесда жойлашган Ҳирсч Беднер Ассоcиатес томонидан лойиҳалаштирилган. Ушбу дизайнерлар томонидан лойиҳаланган Ню-Ёркдаги Мандарин Ориэнтал меҳмонхонасидаги замонавий Осиё интерерлари Нита Далал Амбанида катта таассурот қолдиргач, у дизайнерлар билан маслаҳатлашади[25].

Қурилиш режаси 2003-йилда Бриханмумбай муниципал корпорацияси томонидан тасдиқланган[26]. Қурилиш ишлари 2006-йилда Леигҳтон Асиа компанияси томонидан бошланган ва БЕ Биллимориа & Cомпанй Лтд томонидан якунланган[27]. Бино қурилиши давом этар экан, меъморлар қават режалари ва дизайн консепсияларини ўзгартириб бордилар[28]. Бинонинг шифтлари жуда баланд қилиб қурилган ва бино 27 қаватдан иборат. (60 қаватли оддий бино билан тенг бўлиши мумкин)[29]. Бино 8 балли зилзилага бардош бера олади[30]. Баъзилар уни бир оила яшайдиган дунёдаги энг баланд якка тартибдаги уй-жой деб билишади, аммо бошқалар эса Антилияни буни рад этадилар, чунки бино 600 киши яшаши учун мўлжалланган[31].

Интерер дизайнида лотус ва қуёш шаклларидан фойдаланилган. Бу икки хусусият ҳолда бино бўйлаб такрорланади ва унда кристаллар, мармар ва марвариддан фойдаланилган[32]. Бироқ, ҳар бир қаватда турли хил материаллар ёки режалаш усуллари ишлатилган бўлиб, дизайн ғояси кетме-кетликда давом этади, лекин бир-бирини такрорламайди[33].

Бинода битта вертолёт майдончаси мавжуд, аммо у ҳозир ишламаяпти. Вертолёт майдончалари Фуқаролик авиацияси Бош директори (ДГCА) томонидан фойдалишга яроқлилик сертификатига эга бўлиши керак ва ҳозирча марказий мудофаа вазирлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирликларининг рухсатини олинмаган[34].

2010-йилнинг ноябр ойида Амбанилар оиласи ҳовли тўйи қилдилар, бироқ Амбани „омадсизлик“дан қўрқиб (ирим-сирим қилиб), бинога дарҳол кўчиб ўтмади[35]. 2011-йил июн ойида 50 га яқин таниқли пандит пужа маросимини ўтказиш ва бинодаги васта (ҳиндча: वास्तु शास्त्र, вāсту śāстра — сўзма-сўз „архитектура илми“ деган маънода — қадимги матнларга асосланган анъанавий ҳинд архитектура тизими) масалаларини ҳал қилиш учун таклиф қилинди. Шундан сўнгина Амбанилар 2011-йил сентабр ойида ушбу бинода истиқомат қила бошлашди[36][37]

Антилиа биносининг Алтамоунт Роад кўчасидан кўриниши.

Нархи ва баҳоланиши

Қурилиш бошланишидан олдин ер майдони ва ҳали қурилмаган уйнинг қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларидан ошиқроқ деб баҳоланган[38]. Режалаштириш жараёнида, унинг нархи тахминан 2 миллиард АҚШ долларлик дунёдаги энг катта ва энг қиммат уй бўлиши кутилган эди[39].

2014-йил ҳолатига кўра, бу бина энг қиммат деб топилган.

Ҳодисалар

2017-йил 10-июл куни тўққизинчи қаватда ёнғин содир бўлди ва у бир неча дақиқада ўчирилди. Олтита ўт ўчириш бўлинмаси уларга қўнғироқ қилингандан кейин 10 дақиқа ичида бинога етиб келди. Бироқ, ёнғин Антилиа ходимлари томонидан ўт ўчириш бригадаси келгунига қадар, кичик стационар ўт ўчириш тизимлари ва ўт ўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ўчирилди. Ёнғинда бинонинг 4Г антеннаси ва вертикал боғнинг пластик рамкаси ёнди[40].

2021-йил 25-февралда Антилиа яқинида 20 та портловчи желатин таёқчалари ва Амбанисйлар оиласига ёзилган таҳдидли хат бўлган машина топилди. Автомобил Алтамоунт йўли билан чегарадош Кармайкл йўлидаги бинодан тахминан 400 метр нарида тўхтаб турган эди. Антилиадаги хавфсизлик ходими шубҳали автомобил ҳақида полицияга қўнғироқ қилади ва полиция бомбани аниқлаш ва йўқ қилиш гуруҳи билан бирга воқеа жойига етиб келади. Итлар ёрдамида портловчи моддалар аниқланганидан сўнг, бомба отряди батарея ва детонаторга эга бўлмаган желатин таёқларини олиб ташлади[41]. Текширувни Мумбай жиноят разведка бошқармаси бошлиғи Сачин Вазе олиб борган. Иш Миллий тергов агентлигига (МТА) топширилади. МТА Вазенинг ўзи бу воқеага алоқадорлигини аниқлаб, уни ҳибсга олади[42].

Жамоатчилик қабулхонаси

Антилиа

Тата Гроуп собиқ раиси Ратан Татанинг айтишича, Антилиа ҳиндистонлик бойларнинг камбағалларга ҳамдардлик кўрсатмаслигига мисолдир.[43] Тата шундай деди:

У ерда яшовчи одам атрофида ко'раётган воқеалар ҳақида қайг'уриши ва қандай қилиб бу ваиятни о'згариши мумкинлигини ҳақида о'зига савол бериши керак. Агар у бу ишни қила олмаса, бу жуда ачинарлидир, чунки бу мамлакатдаги бой одамлар о'зларининг улкан бойликларининг бир қисмини одамлар бошига тушган қийинчиликларни енгиллаштириш ё'лларини топишга сарфлашлари керак[43].Кимдир буни нима учун қилгани мени ҳайрон қолдиради. Инқилоблар айнан шундай қилинади[44].

— Ратан Тата, ин

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Перкинс + Wилл Дебункс Антилиа Мйтҳс“.
  2. ↑ Cарлйле, Эрин. „Тҳе Мост Эхпенсиве Биллионаире Ҳомес Ин Тҳе Wорлд“ (13-май 2014-йил). Қаралди: 21-август 2019-йил.
  3. ↑ „Миттал'с аддресс море эхпенсиве тҳан Амбани'с – Моней – ДНА“. Днаиндиа.cом (4-август 2008-йил). Қаралди: 17-ноябр 2010-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Собиқ ўқитувчининг ўғли Осиёнинг энг бой одамига айланди“ (ўзбекча). кун.уз. Қаралди: 8.11.22.
  5. ↑ Ҳанраҳан. „Антилиа: Инсиде Мукеш Амбани'с 27-Сторй Мумбаи Ресиденcе, Тҳе Wорлд'с Фирст 5 Биллион Ҳоме (ПҲОТОС)“. ҲуффПост (18-май 2012-йил). Қаралди: 9-январ 2018-йил.
  6. ↑ „Ҳелипадс то баллроомс: Алл тҳат ёу wантед то кноw абоут Мукеш Амбани'с Антилиа“. Фирстпост (24-март 2014-йил). Қаралди: 26-август 2019-йил.
  7. ↑ „Мукеш Амбани'с 'Антилиа' wорлд'с мост эхпенсиве биллионаире ҳоме: Форбес“ (инглизча). Тҳе Индиан Эхпресс (14-май 2014-йил). Қаралди: 11-феврал 2022-йил.
  8. ↑ „10 Сурприсинг Фаcц Абоут Амбани'с 'Антилиа', тҳе Wорлд'с Мост Эхпенсиве Ҳоусе - Cелебритй, Cосмополитан Индиа“ (инглизча). Cосмополитан Индиа. Қаралди: 11-феврал 2022-йил.
  9. ↑ „Легалитй оф орпҳанаге пропертй солд то Мукеш Амбани'с Антилиа ин қуэстион“. Индиа Тодай (29-ноябр 2017-йил). Қаралди: 26-октабр 2018-йил.
  10. ↑ „Стате май рефер Амбани'с Wакф ланд деал то CБИ“. Тҳе Индиан Эхпресс (2-август 2011-йил). Қаралди: 3-апрел 2021-йил.
  11. ↑ Мадҳурима Нандй. „Алтамоунт Роад ин Мумбаи ис wорлд'с 10тҳ деарест аддресс“. Ливеминт (5-август 2008-йил). Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  12. ↑ „Лодҳа сеcурес Мумбаи ланд фор Рс 4,053 cр“. Бусинесс Стандард (26-май 2010-йил). Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  13. ↑ „СC режеcц плеа то стоп wорк он Мукеш мансион“. Бусинесс Стандард. Пресс Труст оф Индиа (3-май 2008-йил). Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  14. ↑ „Мукеш Амбани'с неw ҳоусе – Антилла“. ааваас.cом. 2011-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-апрел 2014-йил.
  15. ↑ „Cентре wанц CБИ то пробе Мукеш Амбани ҳоме деал“ (инглизча). Ҳиндустан Тимес (4-июн 2011-йил). Қаралди: 3-март 2021-йил.
  16. ↑ „Амбани дреам ҳоусе стандс он шакй гроунд“. Яҳоо Индиа Финанcе (2-август 2011-йил). 2016-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2011-йил.
  17. ↑ Макаранд Гадгил. „Маҳараштра говт то ревиэw Амбани ҳоме ланд деал“. Ливеминт (1-август 2011-йил). Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  18. ↑ „Неwс # 020613-145152]“. Неwкерала.cом. Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  19. ↑ „Cентре wанц CБИ то пробе Мукеш Амбани ҳоме деал“. 2014-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  20. ↑ „Мукеш Амбани'с 'Антилла' аллегедлй буилт он ланд ресервед фор орпҳанс“. Мумбаи Ливе. Қаралди: 26-октабр 2018-йил.
  21. ↑ „Мукеш Амбани Буилт Антилиа он Орпҳанаге Ланд Иллегаллй Солд ин 2005: Маҳараштра Стате Боард оф Wакфс“. Cараван (29-ноябр 2017-йил). Қаралди: 26-октабр 2018-йил.[сайт ишламайди]
  22. ↑ „Сале оф Ланд Фор Мукеш Амбани'с Ҳоусе 'Антилиа' Иллегал, Агаинст Провисионс оф Wакф Аcт: Маҳараштра Стате Боард оф Wакфс [Реад Аффидавит“]. www.ливелаw.ин. Ливе лаw (2017-йил 28-ноябр). Қаралди: 26-октабр 2018-йил.
  23. ↑ „Антилиа / Wорлд'с Мост Эхпенсиве Ҳоусе“ (эн-УС). АрчДаилй (2010-йил 15-октябр). Қаралди: 2022-йил 20-феврал.
  24. ↑ „Мукеш Амбани сет то мове инто ҳис $2 бн ҳоме!“ (эн). Редифф. Қаралди: 2022-йил 20-феврал.
  25. ↑ Wоолсей, Матт. „Инсиде Тҳе Wорлд'с Фирст Биллион-Доллар Ҳоме“. Форбес (30-апрел 2008-йил). 12-ноябр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-ноябр 2010-йил.
  26. ↑ Сайлиудасманкикар. „Мумбаи'с cостлиэст роад гец ричер“. Индиан Эхпресс (4-июн 2007-йил).
  27. ↑ „Оҳ бротҳер, спаре ме тҳе тиме – Wорлд“. Сйдней Морнинг Ҳералд (2-август 2008-йил). Қаралди: 13-октабр 2010-йил.
  28. ↑ Wоолсей, Матт. „Инсиде Тҳе Wорлд'с Фирст Биллион-Доллар Ҳоме“. Форбес (30-апрел 2008-йил). 12-ноябр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-ноябр 2010-йил.
  29. ↑ „Персонал Греэн Скйсcраперс – Тҳе 60 Сторй Антилиа Ҳоусе (ГАЛЛЕРЙ)“. Трендҳунтер.cом. Қаралди: 29-июл 2010-йил.
  30. ↑ Кwек, Гленда. „Индиа'с ричест ман буилдс фирст 35-биллион ҳоме“. Мелбоурне: Тҳеаге.cом.ау (15-октабр 2010-йил). 30-октабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-октабр 2010-йил.
  31. ↑ Ро, Лаурен. „Аризона'с 'Фалcон'с нест,' десигнед бй Сукумар Пал, аскс 36.5М“. Cурбед (8-март 2017-йил). 16-апрел 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-апрел 2017-йил.
  32. ↑ Лйнн Фараҳ. „Мукеш Амбани'с Мумбаи мансион Антилиа“. Соутҳ Чина Морнинг Пост (15-июн 2020-йил).
  33. ↑ Wоолсей, Матт. „Инсиде Тҳе Wорлд'с Фирст Биллион-Доллар Ҳоме“. Форбес (30-апрел 2008-йил). 12-ноябр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-ноябр 2010-йил.
  34. ↑ Шив Кумар. „Дефенcе споке он ҳелипадс атоп талл Мумбаи буилдингс“. www.трибунеиндиа.cом (17-август 2019-йил).
  35. ↑ Элизабетҳ Флоcк. „Мукеш Амбани невер мовед инто ҳис 40 биллион мансион Антилиа“. Тҳе Wашингтон Пост (19-октабр 2011-йил). Қаралди: 20-декабр 2013-йил.
  36. ↑ Судҳир Суряwанши. „Мукеш Амбани мовед инто Антилла 2 монтҳс аго“. ДНА Индиа (30-октабр 2011-йил).
  37. ↑ Ражини Ваидянатҳан. „Амбанис гиве фирст виэw инсиде 'wорлд'с приcиэст ҳоусе' ин Мумбаи“. ББC Неwс (18-май 2012-йил).
  38. ↑ Парwини Зора. „Индиан индустриалист то буилд рс2000 "ҳоме" амидст Мумбаи'с мултимиллион слум-дwеллерс“. Асиан Трибуне (7-июн 2007-йил). 2013-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-ноябр 2010-йил.
  39. ↑ Wоолсей, Матт. „Инсиде Тҳе Wорлд'с Фирст Биллион-Доллар Ҳоме“. Форбес (30-апрел 2008-йил). 12-ноябр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-ноябр 2010-йил.
  40. ↑ Индо Асиан Неwс Сервиcе. „Фире бреакс оут ат Мукеш Амбани'с 'Антилиа' буилдинг ин соутҳ Мумбаи“ (11-июл 2017-йил).
  41. ↑ Вижай Кумар Ядав анд Маниш К Патҳак. „Эхплосиве, тҳреат леттер фоунд ин а cар неар Амбани ҳоусе ин Мумбаи“. ҳиндустанд тимес (25-феврал 2021-йил).
  42. ↑ Вактаниа. „Мукеш Амбани бомб сcаре cасе: Wҳат ҳаппенед анд wҳен“ (инглизча). Индиа Тодай (19-март 2021-йил). Қаралди: 18-май 2021-йил.
  43. ↑ 43,0 43,1 „'Антилла', Мукеш Амбани'с ҳоусе, шоwс лаcк оф эмпатҳй фор поор: Ратан Тата“. Тҳе Тимес оф Индиа (22-май 2011-йил). Қаралди: 30-май 2011-йил.
  44. ↑ „Wҳй Мукеш Амбани'с сwанкй ҳоме макес Ратан Тата сад“. Фирстпост (20-декабр 2014-йил).

Ҳаволалар