Антиох Кантемир

Антиох Дмитриевич Кантемир (1708-йил 10-сентябр, Константинопол – 1744-йил 31-март, Париж) – рус шоири ва дипломати. ХВИИИ аср рус классицизми ва янги ҳажвий шеъриятининг асосчиларидан бири. Петербургда таълим олган. 1732 йилдан Буюк Британияда, 1738—1744 йилларда Франсияда элчи бўлиб ишлаган. Дастлабки ижодини таржимадан бошлаган. 1729 – 31 йиллардаги ҳажвий шеърларида Петр И ислоҳотларини ҳимоя қилган. Кантемир қасидалар, мактублар, масаллар, достонлар („Петрида“), фалсафий ва эстетик трактатлар („Табиат ва инсон ҳақида“, 1742 ва бошқалар) ёзган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил