Антипассатлар – тропик кенгликларнинг тропосферасида пассатлар устида эсадиган ғарбий ҳаво оқими. Антипассатларнинг қуйи чегараси ўрта ҳисобда 4 километр баландда; субтропиклардан экваторга томон ва қишдан ёзга қадар кучайиб боради. Антипассатлар Шимолий ярим шарда асосан жануби-ғарбдан, Жанубий ярим шарда эса шимоли-ғарбдан эсади (қаранг Пассатлар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил