Antiperistaltika
Антиперисталтика (анти… ва юн. перисталтикос – ичакдаги суюқликни сурадиган куч) – қизилўнгач, меъда ва ичакларнинг пастдан қисқариши. Одатда овқат моддалари, суюқлик оғиз бўшлиғидан ҳалқум, қизилўнгачнинг юқоридан пастга қараб бўғимма-бўғим қисқариши туфайли меъдага, сўнгра ичакка йўналади. Бунда ҳазм аъзолари деворидаги ҳалқасимон силлиқ мускуллар юқоридан пастга қараб навбат билан қисқарса, узунасига жойлашган мускуллар эса қисқариб ичак бўшлиғини кенгайтириб, чайқалтиради. Сифациз овқат истеъмол қилинганда ҳалқасимон мускуллар, аксинча, пастдан юқорига – оғиз бўшлиғига қараб қисқаради. Узунасига жойлашган мускуллар эса бўшашади. Натижада ичакдаги овқат юқорига – оғиз бушлиғи томон йўналиб, қусиш жараёни вужудга келади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |