Антиподлар (анти … ва лотинча подес – оёқ) – 1. Ер куррасининг бир-бирига тамом–ила қарама-қарши нуқталарида яшайдиган жониворлар. 2. Уруғли ўсимликларнинг муртак халтачасида жинсий аппаратнинг қарама-қарши томонида жойлашган ҳужайралар. 3. (Кўчма маънода) қарашлари ёки мижозлари қарама-қарши бўлган, бир-биридан тубдан фарқ қиладиган кишилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил