Антиқа юно (лотинча: Жуно магнифиcа) – гулсапсардошлар оиласи, ирис туркумига мансуб гулли ўт ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Самарқанд вилояти Омонқўтон тоғлари ҳудудида учрайди. Қояларда ва майда заррали тупроқларда ўсишга мослашган[1].

Антиқа юно
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Бир уруғпаллалилар
Туркум: Ирис
Оила: Гулсапсардошлар
Бинар номи
Жуно магнифиcа

Тавсифи

Баландлиги 25—40 см га етадиган кўп йиллик, пиёзчали ўт ўсимлик. Илдизи ёғон, урчуқсимон, пиёзи яхши ривожланган. Пиёзбошиси орқали вегетатив йўл билан ҳам кўпаяди. Пояси ёғон, барглари кетма-кет жойлашган. Баргларининг шакли ўроқсимон, оч яшил рангда, ялтироқ, пастки қисмидаги баргларининг эни 3,5—5 см. Гуллари 3—7 дона. Гулқўрғон бўлакчалари эркин, қўшилмаган, найчасининг узунлиги 4,5—5 см, яшил-бинафша рангда, ички гулқўрғон баргчалари оч бинафша рангда, узунлиги 22—27 мм. Чангдонлари оқиш. Гуллари икки жинсли, уруғчибарги ва чангдони битта ўсимликда жойлашган. Гулнинг ранги, чиройли тузилиши, чандонларининг тузилиши ва нектари арилар ҳамда чанглатувчи ҳашоротларни ўзига жалб қилади. Уруғи йирик, ғадир будир, сирти ялтироқ. Апрел май ойларида гуллаб, меваси июнда етилади. Меваси уч бўлакли кўсак, ичида кўплаб уруғлар жойлашган. Уруғи ва пиёзчаси орқали кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Кичик кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Самарқанд вилояти Омонқўтон тоғлари ҳудудида учрайди. Тоғларнинг пастки қисмидаги кичик заррали тупроқларда ва қояларда ўсади. Уруғлари ва пиёзчаларининг йиғиб олиниши сабабли сони камайиб кетган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника боғида етиштирилмоқда[2].

Манбалар

  1. ↑ „Жуно магнифиcа“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.