Antiseptika
Ушбу саҳифани Антисептик ва дезинфекстияловчи моддалар билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |

Антисептика — жароҳатга тушган микробларга қарши курашиш чора тадбирлар йиғиндиси, жароҳатларни ва уларни тозалаб даволашда ишлатиладиган асбобларни кимёвий моддалар билан юқумсизлантириш усули. 1867-йилда инглиз олими Ж. Листер франсуз бактериологи Л. Пастер тажрибаларига асосланиб операцион хона ҳавосидаги, жарроҳ қўлидаги ва жароҳатга ишлатиладиган нарсалар (дока, жарроҳлик асбоблари) даги бактерияларни йўқотиш билан жароҳатларни кўпгина асоратлардан сақлаб қолиш мумкин, деган хулосага келди. Бунинг учун у 5% ли карбол кислота эритмасига ҳўлланган бир неча қават боғлов ишлатди. Антисептик кимёвий препаратлар юза ва чуқур қўлланади. Юза антисептикада жароҳат ва бўшлиқлар хлорамин, хлорацид, водород пероксид, калий перманганат ва бошқа моддалар эритмаси билан ювилади ёки жароҳат юзасига антисептик мазлар (масалан, А. В. Вишневский мази) суртилади. Чуқур антисептикада эса авж олаётган жароҳат атрофидаги тери остига антисептик суюқликлар (фурацилин, риванол ва бошқа эритмалар), тери ости, мускул ораси ёки венага антибиотиклар сингари антисептик моддалар юборилади. Иккала ҳолда ҳам микроблар ё ўлдирилади ёки уларнинг ҳаёт фаолияти учун ноқулай шароит туғдирилади. Ҳозир механик физик, кимёвий ва биологик антисептика усуллари мавжуд. Антисептика жарроҳлик даво усулининг ажралмас таркибий қисмидир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |