Антитавр — Туркиядаги тоғлар. Тавр тоғларининг марказий қисми. Иккита параллел тизма — Тахтали (Бойдоғ тоғи, 3054 метр) ва Бинбоға (Бинбоға тоги, 2830 метр) тизмаларидан иборат. Асосан, чўкинди жинслардан таркиб топган. Узунлиги 200 километрга яқин. Шимоли-шарқида Узун Яйла ясситоғлигига туташган. Шимолий қуруқ дашт, жанубий субтропик ўрмон ва бутазорлардан иборат.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил