Antitoksinlar
Антитоксинлар (анти … ва юн. тохикон — заҳар) — 1) юқумли касаллик даврида бемор организмида ҳосил бўладиган иммун моддалар. Антитоксинлар патоген микроблар заҳарини зарарсизлантиради. Антитоксинлар ҳайвонлар организмида сунъий йўл билан ҳосил қилинади, бунинг учун аввал микроб заҳаридан анатоксин тайёрлаб, кейин у, масалан, от териси остига бир неча марта юборилади. Натижада от организмида антитоксинлар ҳосил бўлади. Бундай отнинг қон зардоби дифтерия, ботулизм, қоқшол ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади; 2) ўсимликлар ҳосил қиладиган ва фитопатоген микроорганизмлар ажратадиган заҳарли моддалар таъсирини сусайтириш ва нейтраллаш қобилиятига эга кимёвий моддалар. Масалан, ғўзада антитоксинлар хинонлар типидаги фенолли бирикмаларнинг ферментатив оксидланиши, фитоалексинлар ва уларнинг хинонлари маҳсули бўлиб, ўсимликларда инфексияга жавобан пайдо бўлади. Бу моддалар таъсирида масалан, вилт токсинларидан бири пектинтран-селиминаза ферментининг фаоллиги пасаяди. Антитоксинлар ўсимликларнинг касалликларга табиий чидамли бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ.
Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |